Криштиану Роналду: "Уйга қайтганимдан хурсандман"
		
		02 сен 2021 01:13
        Новости	
	 
				 
				Криштиану Роналду: "Уйга қайтганимдан хурсандман"
- Криштиану, яна бир бор "Манчестер Юнайтед" футболчиси эканлигингизни ҳис қилиш қандай бўлмоқда?
- Биласиз, бу клуб билан фантастик тарихим бор. Бу ерга 18 ёшимда келганман ва 12 йилдан сўнг қайтишдан хурсандман. Жамоа таркибидаги илк ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман.
- Клубга қайтишингизда Сер Алекснинг ўрни қандай бўлди?
- 18 ёшимда бу ерда келишимга айнан Сер Алекс сабаби бўлганди. Сер Алекс - футболдаги отам. У менга кўп ёрдам берган ва фикримча қайтишимга асосий сабабчи ҳам айнан у.
Орамиздаги муносабатлар аъло даражада, доимо гаплашиб турамиз, у ёқимли инсон. Уни ростдан ҳам яхши кўраман. Бу ерга келганим айнан унинг шарофати.
- Ҳаётингиз ва фаолиятингиздаги айнан шу қисмига келиб бу ерга қайтганингизнинг сабаби нима?
- Менимча ушбу қарорга келиш учун айни фурсат эди. Бу трансфер менга керак эди. "Ювентус"дан МЮга келдим - бу китобнинг янги боби. Жуда хурсандман, тарихда ўз изимизни қолдириб, жамоага совринлар ютишида ёрдам бермоқчиман.
- "Юнайтед" мухлисларига қандай айтар гапларингиз бор.
- Мухлислар - футболдаги асосий фактор. Энди ўтган йилги каби стадионлар бўм-бўш бўлмайди. Мухлислар - муваффақият калити. "Манчестер Юнайтед" мухлисларини яхши биламан, улар ўзгача.
Улар ҳали ҳамон мен ҳақимда қўшиқлар куйлашини биламан, бу эса мени янада бахтлироқ қилади. Уларнинг олдидаги мажбуриятим эса - майдонда яхши ҳаракат қилиб, қўлимдан келганча голлар уриб, жамоага ёрдамимни аямаслик. Умид қиламанки, мухлислар буни тезда кўришни бошлашади.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии