Криштиану Роналду: "Дунёнинг қолган кучли футболчиларидан яхшироқ бўлиш - менинг мотивациям"
24 июл 2017 19:43
Новости
Криштиану Роналду: "Дунёнинг қолган кучли футболчиларидан яхшироқ бўлиш - менинг мотивациям"
"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду қолган футболчиларни кузатишини ва улардан яхшироқ бўлишга интилишини айтиб ўтди.
"Бошқа спорт турлари каби энг яхши ўйинчилар бир-бирларини кузатишади. Кимдир энг юқорида бўлишни истайди, чунки у ерда бошқа энг зўрлар бор. Сен дам олмаслигинг ва ухламаслигинг мумкин. Йўқса, қолганлар сени ортда қолдиради. Албатта, мен ҳамма билан кураш олиб бораман: Неймар билан, Месси, Левандовски, Игуаин... Биз дунёнинг энг яхши ўйинчилари ҳисобланамиз. Улардан яхшироқ бўлиш - Менинг мотивациям. Йилдан-йилга", - деди Роналду.
Комментарии