RU

Последние новости

00:34ЎФА собиқ халқаро бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  0 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  0 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  88 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  4 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  0 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   2 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  13

Крис Саттон "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви натижасини тахмин қилди Новости

Крис Саттон "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви натижасини тахмин қилди

Собиқ футболчи Крис Саттоннинг фикрига кўра, "Ливерпуль" "Манчестер Юнайтед"ни осонликча таслим қилади.

"Ливерпуль"нинг ҳужум чизиғини инобатга олиб, уларнинг ғалаба қозонишига мутлақ ишоняпман. "Манчестер Юнайтед"да имкониятлар йўқ деб ҳисоблайман.

Магуайр ва Шоунинг "Бавария" билан ўйинда олган жароҳати эса тен Хаг учун жиддий зарба бўлди. МЮ фақатгина қарши ҳужумларга ишонибгина ғалаба қозониши мумкин эди. Бироқ бунинг учун ҳужумчилар тезроқ бўлишлари керак.

Балки Антони бу сафар ўзини кўрсатиб, ўткир бурчаклардан гол уриб кетар, бироқ у ушбу мавсумда гол урганича йўқ. Гарначодан яхши вазиятлар кўришимиз мумкин. Унинг ҳужум темпи "Ливерпуль"нинг ўнг қанотига хавф сола олади.

"Юнайтед" ҳужумида комбинациялар йўқ. Улар ушбу мавсумда лиганинг 16 ўйинида атиги 18 гол уришди, улар мавсумда ҳимоячиларга катта хавф туғдира олишмаяпти. Ундан ташқари, "Юнайтед" турнир жадвалининг юқори қисмидаги жамоаларни мағлуб қила олмаяпти. Ҳатто ҳакамлар уларнинг фойдасига кўпроқ қарор чиқаришса ҳам, ғалаба қозона олишмайди.

"Ливерпуль" эса турнир жадвалининг юқори қисмида бекорга тургани йўқ. Улар чемпионлик учун ҳаракат қилишмоқда. Тахминим: 4:0", - деб ёзади "Челси"нинг собиқ футболчиси.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика