RU

Последние новости

11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  2 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  5 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  1 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   2 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  2 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   8 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  14 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  3 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  15 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  36 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  421 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  9

Крис Коулмэн: "Франциядан кетмоқчи эмасмиз" Новости

Крис Коулмэн: "Франциядан кетмоқчи эмасмиз"

Уэльс терма жамоаси бош мураббийи Крис Коулмэн Россия билан бўладиган баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.


- Бошқа терма жамоа ўйини ҳақида танқидларга мен изоҳ бермайман. Россияда яхши жамоа йиғилган. Улар ўз ўйинларини ўзлари топишлари керак. Биз ўзимиз ва ўз ўйинимиз ҳақида қўйғуришимиз лозим. Россиянинг қандай муаммолари борлигига эътибор қаратмаймиз. Бизни жуда қийин ўтадиган баҳс кутиб турибди. Россияга фақат ғалаба керак ва бу нарса ўйинни биз учун янада қийинлаштиради. Танқидларга учраётган жамоа Англиядан очко олди ва кучли Словакияга ютқазганини унутманг.
Кўпчилик бизни Англияга қарши ўйиндаги охирги дақиқаларда мағлубиятга учраганимиз боис тушкун кайфиятда қолишимизни тахмин қилмоқда. Мен бунга қўшилмайман. Ўша ўйинни чуқур таҳлил қилдик ва ҳаракатларимизга танқидий муносабатда бўлдик. Тўпни назорат қилишда бизда муаммолар учраган. Гуруҳдан чиқишимиз учун яхши имкониятга эгамиз. Буни уддаласа бўлади. Эртанги ўйиндаги ҳар қандай натижадан қатъий назар шуни айтишим мумкинки, Уэльс учун Евро-2016 бу охирги бекат эмас. Эртага плей-офф йўлланмасини қўлга киритишимизга умид қиламан. Келажакда бу футболчилардан катта натижалар кутса бўлади. Биз Франциядан кетмоқчи эмасмиз. Тўғри, мусобақа олдидан 4 очко кейинги босқичга чиқиш учун етарли бўлади, дегандим. Аммо ҳозир барча гуруҳларда турлича сценарий. Шу боис бу нарса бошқа гуруҳлардаги натижаларга ҳам боғлиқ. Бизни олдинда 90 дақиқа давом этадиган кескин курашларга бой тўқнашув кутмоқда.

Смартфон ютишни истайсизми, унда марҳамат! Шартлар эса бу ерда >>>> ТАНЛОВ


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика