Ковач: "Модричнинг жароҳатига кўп миқдордаги ўйинлар сабаб"
12 дек 2014 14:44
Новости
Ковач: "Модричнинг жароҳатига кўп миқдордаги ўйинлар сабаб"
Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Нико Ковачнинг таъкидлашича, ўз жамоси ва "Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич нима сабабдан жароҳат олганини билади.
Ковачнинг ҳисоблашича, футболчидан ўйинлардан сўнг ўз кучини тиклаб олиши учун вақт бўлмаган.
"Биз "Реал" шифокори билан бирган унинг "Бавария"даги ҳамкасби Мюллер-Вольфарт билан учрашгани Мюнхенга бордик. У "Реал" шифокорининг тахминини тасдиқлади. Жароҳат кўп миқдордаги ўйинлар сабаб юзага келган. Модрич дам олиши кераклигини билгандим, чунки ўзим ҳам футболчи бўлганман ва ҳафтада уч марта майдонга чиқиш нима эканлигини тушунаман. Бу осон эмас. Мени эса Аргентина терма жамоаси билан ўйинда етакчи футболчиларимизни майдонга туширмаганим учун танқид қилишди" - дейди Ковач.
Эслатиб ўтамиз, Модрич Европа чемпионатининг Италияга қарши саралаш учрашувида жароҳат олган. Ўйин 1:1 ҳисобида якунланган эди.
Комментарии