Коутиньо яна АПЛга қайтадими?
16 июн 2019 09:48
Новости
Коутиньо яна АПЛга қайтадими?
“Барселона” ва Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо жамоасини алмаштириши мумкин, дея хабар бермоқда Marca.
Нашр хабарига кўра, футболчининг хизматларига “Манчестер Сити” қизиқиш билдирмоқда. Илгарироқ 27 ёшли футболчи “Барселона”га мослаша олмаётганлиги боис вазиятни ўзгартириш ниятида эканлиги ҳақида хабарлар тарқатилганди. Бу ҳақда у ўз агенти ва кўк-анорранглилар клуби раҳбариятини маълум қилган.
Якунланган мавсумда Коутиньо каталонияликлар сафида 54 та беллашувда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди. Футболчининг жамоаси билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар амалда бўлади. Футболчининг трансфер бозоридаги нархи айни кунда 100 миллион еврони ташкил этади.
Похожие новости
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Комментарии