Коутиньо учун мавсум якунланди
05 апр 2021 22:47
Новости
Коутиньо учун мавсум якунланди
"Барселона"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо тиззасидан яна бир бор операция қилинади.
Футболчи 29 декабрь куни "Эйбар"га қарши ўйинда тиззасидан жароҳат олган ва ўша вақтдан буён ўйинларда кўриниш бермади. Катта эҳтимол билан ушбу мавсумда уни майдонда кўрмаймиз.
Коутиньо ушбу мавсум "Барселона" таркибида 14 ўйинда қатнашиб, 3 гол ва 2 ассист қайд этди. Унинг клуби билан шартномаси 2023 йилга қадар давом этади.
Комментарии