Коутиньо: "Менинг қанча азоб чекканимни ҳеч ким билмайди"
18 окт 2021 19:40
Новости
Коутиньо: "Менинг қанча азоб чекканимни ҳеч ким билмайди"
"Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо "Валенсия"га қарши (3:1) ўйиндан кейинги таассуротлари билан ўртоқлашди, у 11 ой ичида биринчи марта каталонияликлар таркибида гол урди.
"Жароҳатдан тикланиб, қанча азоб чекканимни ҳеч ким билмайди. Бу гол узоқ танаффусдан кейин мен учун жуда муҳим эди.
Ғалаба эса жамоа учун жуда муҳим, чунки ҳозирча ҳаммаси биз хоҳлагандек эмас.
Мен оғир лаҳзаларни бошдан кечирганимдан кейин ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ бўлиб қайтяпман. Ортда қолган лаҳзалар мени яна-да кучайтирди ҳамда мен энг кучли Филиппни қайтаришга қатъий қарор қилдим", - деди бразилиялик футболчи.
Комментарии