Коутиньо: “Кўп гапиришдан кўра, ўйнашни афзал кўраман”
16 янв 2022 08:45
Новости
Коутиньо: “Кўп гапиришдан кўра, ўйнашни афзал кўраман”
МЮга қарши ўйинда қаҳрамонга айланган “Астон Вилла” футболчиси Филиппе Коутиньо ўз фикрлари билан бўлишди.
“АПЛдаги шу каби ўйинларни соғингандим. Бу ерда янги жамоадошларим билан биргалигимдан жуда хурсандман. Ишонишда давом этдик ва ютқазмадик.
Ўйиндан олдин бироз асабийлашдим. Инглиз тилини унчалик яхши билмайман, кўп гапиргандан кўра, ўйнашни афзал кўраман. Ўз устимда ишлаш ва яхши формага киришни хоҳлаётганимдан хурсандман”, дейди бразилиялик.
Комментарии