Коул: "Антони етарлича гол урмаяпти"
04 ноя 2023 10:20
Новости
Коул: "Антони етарлича гол урмаяпти"
"Мен шунга эътибор беряпман: у етарлича гол урмаяпти ва жамоадошларига имконият яратиб бергани йўқ. Сиз унга қарайсиз ва ўйлайсиз: "Сен жамоага нима беряпсан?".
Улар у учун жуда кўп пул сарфлашди, мураббий уни қўллаб-қувватлади. Кўринишидан, унга ростан қийин бўлган.
Мен МЮга қараган бўлардим ва бирор нарса ютаманми, деб ҳайрон бўлардим. Кўп имконият яратмайдиган жамоада ўйнаб, ҳужумчи сифатида кейинги имконият қачон келади, деб бош қотирасиз. Агар Хойлунд вақт ўтиши билан Антони билан ўйнашда давом этса, у буни унга билдиради", – деди Энди Коул.
Эслатиб ўтамиз, Антонининг статистикасидан келиб чиқсак, "Манчестер Юнайтед" вингер учун даҳшатли сумма тўлаган (95 млн евро). Бразилиялик футболчи 54 та ўйинда 8 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Похожие новости
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Комментарии