RU

Последние новости

22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  2 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  1 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  5 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:33"Барселона" — "Эльче". Таркиблар маълум  8 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  12 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  0 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  10 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0 20:17"Манчестер Сити" — "Борнмут". Таркиблар маълум  12 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0 19:55Февзи Давлетов: "Беҳруз Каримов тезлиги ва дриблинги эвазига ярим ҳимояда яхшироқ ўйнамоқда"  0

Котрина Кулбите: "Непал бизга қарши бошқача ўйин қилиши аниқ" Новости

Котрина Кулбите: "Непал бизга қарши бошқача ўйин қилиши аниқ"

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите Лаосга қарши баҳсдан сўнг (0:7) ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Қийин ўйин бўлди. Лаос чуқур ҳимояланди ва бизга анча ноқулайлик туғдирди. Ҳимояни ёриб ўтиш эса ҳеч қачон осон бўлмаган. Шунга қарамай вазиятлар яратдик ва ғалаба қозондик. Энди тўлиқ эътиборни кейинги учрашувга қаратишимиз керак" - дея фикр билдирди Котрина Кулбите Лаосга қарши ўйин ҳақида.

- Ўтган учрашув билан солиштирганда бир нечта ротацияларга қўл урилди. Таркибдаги ўзгаришларга нима сабаб бўлди?

- Ҳар бир учрашувда ротация қилиб борамиз. Бу одатий ҳолат. Ўйиндан олдин ҳеч нарсани тўлиқ режа қилиб бўлмайди. Биз ғалаба қозонишимиз керак эди ва шунга ҳаракат қилдик.

- Непалга қарши ўйинда ғалаба қозонишимиз учун нималар қилишимиз керак деб ўйлайсиз? Рақиб жамоанинг кучли жиҳатларига тўхталиб ўтсангиз...

- Непал билан очколар ва тўплар нисбати ҳам бир хил. Икки жамоа ҳам ғалаба қозонишни хоҳламоқда. Биз Непалнинг биринчи турдаги ўйинини таҳлил қилиб чиқдик, унга қадар ўтказилган ўйинларни ҳам. Непал бизга қарши бошқача ўйин қилиши аниқ. Мен рақибдан ўрта чизиқдаги блок ва қарши ҳужумларга асосланган ўйинни кутмоқдаман. Сабаби уларнинг таркибида тезкор ҳужумчи бор. У қиз Францияда ўйнайди. Қандай ўйин бўлишидан қатъи назар, ўзимиз яхши ўйин намойиш этишимиз керак.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика