RU

Последние новости

18:16Расман: "Сурхон" россиялик ҳужумчи билан хайрлашди  0 17:52Breaking! Аббос Файзуллаев Туркия клубидан таклиф олди  11 17:36"Бухоро" – "Шўртан" учрашуви нейтрал майдонда ўтади  2 17:15Breaking! Ўринбоев фаолиятини Бельгияда давом эттиради  14 17:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. 1-турнинг барча натижалари битта саҳифада  1 16:56"Бунёдкор" пенальтилар сериясига кўра ғалаба қозониб, "Қўқон-1912"ни мусобақадан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 16:38Расман: Футзал Олимпия ўйинларига киритилди  6 16:21Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси қачон очилади?   13 16:15ЦСКА собиқ ҳужумчиси қамоқдан озод этилди  0 15:47"Футбол олами". "Динамо", "Бунёдкор" ва "Шўртан" дастлабки чорак финалчилар  0 15:39Гвардиола: "Кейинги учрашувда 10 нафар янги ўйинчи майдонда бўлади..."  5 15:15"Ливерпуль" швециялик ҳужумчи учун 100 млн фунт таклиф қилмоқчи  4 14:46"Ал Ҳилол" Рафаэл Леауни нишонга олди  2 14:20Факт: "Хоразм" 21-асрда меҳмонда "Сўғдиёна"ни ютмаган  2 13:55"Милан" собиқ ҳимоячиси "Юве Стабиа" бош мураббийига айланди  0

Космин Олариу: "Жуда муҳим ғалабани қўлга киритдик" Новости

Космин Олариу: "Жуда муҳим ғалабани қўлга киритдик"

ОЧЛ 4-тур учрашуви "Насаф" - "Ал Аҳли" беллашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар бош мураббийи Космин Олариу ҳамда футболчи Эвертон Рибейро иштирок этди.

Учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлган Эвертон Рибейро ҳам Космин Олариуга ҳамрохлик қилди.

"Бугун биз учун жуда қийин ўйин бўлди. Биз бугун учрашувда ғалаба қозониш учун жуда кўп тер тўкдик. Лекин шунга қарамасдан ғалаба қозондик ва бундан хурсандмиз", - дейди ғалаба тўпи муаллифи бўлган Эвертон Рибейро.


"Насаф" билан ўйин жуда агрессив тарзда кечди. Биринчи бўлимда рақиб дарвозани ишғол эта олмаганимиз учун, иккинчи бўлимда янада ҳужумкорлик ўйин кўрсатишлари кераклигини футболчиларга таъкидлагандим. Улар бу ишни яхши амалга оширишди ва иккинчи таймда биз катта устунликка эга бўлдик. Бугун биз жуда муҳим ғалабани қўлга киритдик", - дея гап бошлади Космин Олариу.


- Эвертон Рибейрони нега бошланғич таркибда киритмадингиз?

- Сўнгги пайтларда жуда кўп ўйин ўтказаётганимиз сабабли уни захирада қолдиргандим ва бу орқали унги бироз дам олишига имконият яратиб бергандим.

- Статистикага кўра, "Насаф" бугун 13 бор ўйин қоидасини бузди. "Ал Аҳли" эса деярли икки баробар кўпроқ, яъни 25 маротаба ўйин қоидасини бузишди. Нега бу қадар қўпол ўйнадинглар?

- Асосий сабаб биз кучли рақибга қарши ўйнадик. "Насаф" юқори савиядаги жамоа саналади. Статистика ўз йўлига. Бугун бизга осон бўлгани йўқ. Стадиондаги муҳит мезбонлар учун анча фойда келтирди. Ишқибозларнинг олқиши ҳам "Насаф"га жуда кўп ёрдам берди. Биз у қадар қўпол ўйнадик дея олмайман. Бу футбол.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика