Косьелни "Арсенал"дан кетиши мумкин, лондонликлар унинг ўрнига "Барселона" футболчисини олиб келмоқчи
24 мая 2019 15:40
Новости
Косьелни "Арсенал"дан кетиши мумкин, лондонликлар унинг ўрнига "Барселона" футболчисини олиб келмоқчи
"Арсенал" ҳимоячиси Лоран Косьелни жамоадан кетиши мумкин.
Футболчи шартномани шу ёзда бекор қилиш ҳуқуқига эга, агар томонлар янги келишув бўйича келиша олмасалар бу шартнома бир йилдан кейин тугаши ҳам мумкин.
Футболчи "Арсенал" агар Европа Лигаси финал учрашувида мағлуб бўлса, жамоадан кетиши мумкин. Чунки "Арсенал" Чемпионлар Лигаси йўлланмасидан қуруқ қолган бўлади.
Унга "Байер", "Ренн" ва "Милан" клублари рақобатлашмоқда. Аммо леверкузенликлар Чемпионлар Лигасида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритганлиги сабабли унинг "Байер"га ўтиш имконияти юқорироқ.
Ўз навбатида, "Арсенал" унинг ўрнига "Барселона" ҳимоячиси Самюэль Умтитини жамоага олиб келишни режалаштиришмоқда.
Косьелни "Арсенал"га 2010 йилда келиб қўшилган.
Комментарии