RU

Последние новости

21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  0 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:30U-23 Осиё кубоги. ФИНАЛ. Ўзбекистон — Япония 0:0 (матнли трансляция)  77 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  3 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  1 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  28 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1 18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  1 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  6 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  36 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1

Коррупцияга қарши давра суҳбатлари орқали курашамиз! Новости

Коррупцияга қарши давра суҳбатлари орқали курашамиз!

Бироз аввал Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг телеграм каналида хабар чиқди:

"Хабарингиз бор, ЎФАнинг масъул ходимлари томонидан 2021 йилги футбол мавсуми старти олдидан Ўзбекистон Суперлига ҳамда Про-лигада иштирок этувчи ҳар бир футбол клуби аъзолари учун келишилган ўйинларга қарши кураш мавзусида давра суҳбатлари ташкил этилиб, бу борада тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

ЎФА ишчи гуруҳи бугун Андижон вилоятидаги фаолиятини давом эттириб, "Андижон", "Андижанка" вакиллари ҳамда футбол ҳакамлари ва назоратчилари билан давра суҳбати ташкил этилди.

Суҳбат давомида 2020 йилда келишилган ўйинларга қарши кураш бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоби тақдим этилиб, 2021 йилда бу борада янада жиддий иш олиб борилиши маълум қилинди.

ЎФА ишчи гуруҳи Андижон шаҳрида жойлашган "Бобур арена" ўйингоҳининг ҳозирги ҳолати билан ҳам танишиб чиқди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ Андижон шаҳар Бўстон даҳасида жойлашган вилоят болалар ва ўсмирлар футбол мактаби ҳудудида қурилаётган 60 ўринли ўқув-йиғин базаси билан яқиндан танишди. Андижон футбол ассоциацияси фаолияти ўрганилди ва ушбу ташкилотда меҳнат қилаётган ходимлар билан суҳбат уюштирилди".

Рости, бу хабарни ўқидим. Лекин, кулишни ҳам, йиғлашни ҳам билмай аросатдаман. Майли, олдинги гапларни унутамиз. Ҳозир эътиборимни тортган жиҳатлар ҳақида сизга ҳам маълумот бераман.

1. Эмишки, ЎФАнинг масъул ходимлари томонидан 2021 йилги футбол мавсуми старти олдидан Ўзбекистон Суперлига ҳамда Про-лигасида иштирок этувчи ҳар бир футбол клуби аъзолари учун келишилган ўйинларга қарши кураш мавзусида давра суҳбатлари ташкил қилиб, бу борада тушунтириш ишлари олиб бораётган экан. Бу нима, кимдир тушунтириб бероладими? Наҳот, шундай табаррук ташкилотдагилар футболдаги коррупцияни шу йўл билан тугата олишларига ишонишади?

Агар ҳақиқатан ҳам улар шу усул фойда қилишига ишонадиган даражада соддадил бўлишса, чин кўнгилдан битта маслаҳат бераман: коррупцияга қарши давра суҳбатлари билан эмас, айбдорларни жазолаш билан курашилади! (адашмасам, келишилган ўйинларда иштирок этган клублар ҳали жазоланмади)

2. ЎФА ишчи гуруҳи бугун Андижон вилоятидаги фаолиятини давом эттириб, "Андижон", "Андижанка" вакиллари ҳамда футбол ҳакамлари ва назоратчилари билан давра суҳбати ташкил этибди. Таклиф: шу мавзуда журналистлар билан ҳам давра суҳбати уюштириб, етарлича маълумот берилсин, саволларимизга жавоб топайлик. Ўзимизга савол беришдан чарчадик-да. Илтимос! 

3. Яна, суҳбат давомида 2020 йилда келишилган ўйинларга қарши кураш бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоби тақдим этилиб, 2021 йилда бу борада янада жиддий иш олиб борилиши маълум қилинибди. Баракатопкурлар, ОАВ учун ҳам очилайлик. Сарҳисоб-у режалардан аввало халқ хабар топиши керак. Янглишмасам, халқ тўлаган солиқлар ҳисобидан молиялаштириладиган ташкилотда ишлаяпсизлар?

Албатта, ЎФА масьуллари футболни тозалаш учун олиб бораётган ишларини инкор қила олмаймиз. Лекин, ташкилотнинг ичкарига ёпилиб олгани, ОАВга жавоб қайтармаётгани амалга ошираётган ҳамма ишини йўқдек кўрсатяпти. Тушунинглар ахир, 21-асрнинг 21-йилида яшаяпмиз...

Фахриддин Рўзиев

Автор :
Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика