RU

Последние новости

21:55U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 1:1 (матнли трансляция)  97 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  14 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  3 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  1 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  7 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  3 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   23 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  10

Коронавирус туфайли "Ливерпуль"нинг мукофот пуллари нисбатан камайди Новости

Коронавирус туфайли "Ливерпуль"нинг мукофот пуллари нисбатан камайди

Пандемия туфайли "Ливерпуль" Премьер-лигадаги ғолиблиги учун қисқартирилган мукофот пулларини олади, аммо бу барибир жуда катта миқдор.

Маълумки, Премьер-лигадаги мукофот пуллари икки қисмдан иборат. Биринчиси барча 20 жамоа учун бир хил бўлса, иккинчиси жадвалдаги якуний позицияга боғлиқ бўлган мукофот пулидир.

Аслида "Ливерпуль" биринчи ўринни олгани учун 63 миллион фунт стерлингга эга бўлиши лозим эди, бироқ мавсумнинг маълум муддатга тўхтаб қолгани туфайли миқдор 14 фоизга қисқариб, 54 миллион фунт стерлингни ташкил этади.

Шунга қарамай, "Ливерпуль"нинг Премьер-лигадаги пул мукофоти умумий 175 миллион фунт стерлингга тенг. The Times маълумотига кўра, охирги ўриндаги "Норвич" 94 миллион фунт олади.

Бундан ташқари, "Ливерпуль" УЕФА Чемпионлар Лигасига чиққани учун 100 миллион фунт стерлинг миқдордаги маблағни олдиндан олади.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика