Корея Республикаси кетма-кет 8-марта чорак финалга чиқди
31 янв 00:46
Новости
Корея Республикаси кетма-кет 8-марта чорак финалга чиқди
Яқиндагина Корея Республикаси термаси Осиё Кубоги нимчорак финалида Саудия Арабистонини мағлуб этиб, чорак финалга йўлланма олди.
Шу орқали Корея Республикаси термаси Осиё Кубоклари тарихида кетма-кет саккизинчи марта чорак финалга йўлланма олди.
Ўтган 7 уринишда кореяликлар 3 марта (1996, 2004, 2019) чорак финалдан ўта олишмаган.
Маълумот учун, "Осиё йўлбарслари"нинг қитъа кубогидаги чемпионликлари биринчи ва иккинчи турнирларда - 1956 ва 1960 йилги Осиё Кубогида қайд этилган.
Комментарии