RU

Последние новости

00:30Хосе Венансио Лопес: "Энг муҳими хатоларга йўл қўймаслигимиз керак. Бугун 36 дақиқа давомида тартибли ўйин кўрсатдик"  0 00:05Аббосбек Файзуллаев: "Хато қилган жамоалар Жаҳон чемпионатидан қуруқ қоладиган босқич бошланди"  2 23:57Миллатлар лигаси. Хорватия, Португалия ва Испания терма жамоаси иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:45Элдор Шомуродов: "Бишкекка уч очкони қўлга киритиш учун келдик"  9 23:26Футзал. Тожикистон ЖЧда гуруҳдаги рақибимиз — Нидерландияни мағлуб этди  0 23:05Миллатлар лигаси. Бешта ўйин якунига етди  2 22:45Мундиал-2026. Рустам Ашурматов "Бунёдкор" академиясига қандай келиб қолгани ва 2 миллион сўм маош ҳақида   0 22:43Қирғизистон терма жамоаси футболчилари Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан нималар дейишди?  9 22:20Милитао ўнг сон зўриқиши сабаб 10 кунни ўтказиб юборади  0 21:41Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўртоқлик ўйинда ҳам Бразилияга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  15 21:10БАА Лига кубоги. Ғаниев ассист қайд этди ва "Ал Батеҳ" ғалаба қозонди, аммо...  11 20:35"Барселона" ва яна тўрт клуб Томас Партига қизиқмоқда  3 19:54ПСЖ Энрике билан шартномани узайтирадими?  0 19:05Футзал. Янги Зеландия терма жамоаси Андижонга етиб келди  2 18:38"Ал Ҳилол" форварди Неймар қачон сафга қайтади?  6

Кўпчиликка бу янгилик ёқмапти (Сўровнома натижалари) Новости

Кўпчиликка бу янгилик ёқмапти (Сўровнома натижалари)

8 декабрь куни сайтимизга “Қосимовнинг МТЖ бош мураббийи лавозимида қолганини қандай қабул қилдингиз?” мазмунида сўровнома қўйилганди.
Айтиб ўтганимиздек, бугун мана шу сўровнома натижаларини эълон қиламиз. Бу сўровнома пайшанба куни сайтимиздан ўрин олаётган "Мухлис минбари" лойиҳаси ичида эканини ҳам эслатиб ўтамиз.

Ўтган беш кун давомида сўровномада 566 киши қатнашибди, яъни 566 киши ўз овозини қолдирган. Бу эса иштирокчилар сони аввалги сўровнмоа билан таққослаганда ҳаминқадар ошганини билдиради. Қуйида қайси вариант нечта овоз олганини келтириб ўтсак. Кейин фикримизда давом этамиз.

Савол: Қосимовнинг МТЖ бош мураббийи лавозимида қолганини қандай қабул қилдингиз?
Қосимовнинг қолиши кутилган эди – 143 овоз
Мен буни умуман кутмагандим – 40 овоз
Бу янгилик менга сира ёқмади – 267 овоз
Терма жамоада қолиш-қолмаслиги мен учун қизиқ эмас – 34 овоз
Қосимов ўз ишини давом эттиришидан хурсандман – 82 овоз

Кўриб турганингиздек, энг кўп овоз “Бу янгилик менга сира ёқмади” деган вариантга келиб тушган, яъни 267 киши шу жавобни маъқул кўрган. Бу эса сўровномада иштирок этганларнинг қарийб ярми деганидир. Маълумки, Миржалол Қосимов Иорданияга қарши ўтказилган ўйинлардан сўнг ўзи истеъфо сўраб ЎФФга мурожаат қилганди. Лекин раҳбарият бош мураббийни ўзгартиришни хоҳламади ва Қосимов терма жамоада қолдирилди. Ўшанда жуда кўп мухлислар ўзгариш бўлишини кутишганди, бироқ ҳаммаси жойида қолганидан кейин бу янгилик кўпчиликка ёқмаган бўлиши табиий ҳол.

“Қосимовнинг қолиши кутилган эди” дея овоз берганлар сони 143 нафарни ташкил қилди. Иштирокчиларнинг мазкур вариантни танлашларига сабаб Қосимовнинг ноябрь ойида ўтказилган Вьетнам ва Гонконг билан ўйинлардаги ғалабалардан сўнг терма жамоани Осиё чемпионатига олиб чиққани катта роль ўйнаган бўлиши мумкин. Қўшимчасига келаси йил атиги биттагина расмий ўйинимиз бор, шундай экан, бош мураббийни ўзгартиришдан нима наф.

82 киши Қосимовнинг ўз ўрнида қолганидан мамнун бўлган ва шунга монанд “Қосимов ўз ишини давом эттиришидан хурсандман” деган жавобда тўхталган. Бундан кўриниб турибдики, Қосимовга ишонч билдираётган мухлислар ҳам талайлинган.

Ва охирида 40 киши “Мен буни кутмагандим” вариантида тўхталган бўлса, 34 иштирокчи “Терма жамоада қолиш-қолмаслиги мен учун қизиқ эмас” деган жавобни маъқул кўрган. Кам сонли иштирокчилар буни сира кутишмаган ҳамда баъзиларга бунинг сира қизиғи йўқ экан.

Нима бўлган тақдирда ҳам, Миржалол Қосимов терма жамоа бош мураббийи сифатида қолдирилди ва жамоани Осиё Кубоги-2015га тайёрлайдиган бўлди. Бу қарор қанчалик фойда келтиришини вақт ўтиб билиб оламиз.

Навбатдаги сўровномада қатнашмаган бўлсангиз ўз фикрингизни билдиринг. Сўровнома сайтимизнинг "Кун мавзуси" бўлими тагида жойлашган.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика