Конте келажаги борасидаги аниқ қарорини айтди
13 мая 2022 21:06
Новости
Конте келажаги борасидаги аниқ қарорини айтди
"Тоттенхэм" бош мураббийи Антонио Конте ёзги мавсумда жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларни яна бир бор инкор қилди.
Италиялик мураббий Лондон клубига садоқатини ҳис қилишини таъкидлади.
“Мен “Тоттенхэм”га 100% содиқман. Балки ундан кўпроқдир. Буни шунчаки айтаётганим йўқ. Мен жуда иштиёқманд одамман. Буни шу ерда исботлашим керак”, - деди Конте кечаги Лондон дербисида “Арсенал”га қарши ўйинда ғалаба қозонганидан кейин.
Эслатиб ўтамиз, "Тоттенхэм" АПЛ якунланишига икки тур қолганда Чемпионлар лигаси зонаси учун курашда "Арсенал"дан бир очко ортда қолмоқда. Сўнгги бор “Тоттенхэм” 2018/19 йилги мавсумда ушбу мусобақага йўлланма олганди.
Похожие новости
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Комментарии