Конте "Арсенал"га қарши дербидан олдин нималар деди?
03 янв 2018 12:55
Новости
![](https://championat.asia/upload/storage/297293_original.jpg)
![](/upload/storage/297293_220.jpg)
Конте "Арсенал"га қарши дербидан олдин нималар деди?
"Челси" бош мураббийи Антонио Конте АПЛ 22-тури доирасидаги "Арсенал"га қарши ўйиндан олдин фикрларини билдириб ўтди.
"Биз бу даврда диққат-эътиборимизни ўз мақсадимизга қаратишимиз зарур ва бизни "Арсенал"га қарши қийин ўйин кутмоқда. Концентрацияни йўқотмаслигимиз керак. Қачонки "Арсенал" билан ўйнар экансан, ҳар бир баҳс муҳим бўлади. Албатта, биз қўлимиздан келган барча нарсани қиламиз, уч очко олишга ва шу орқали мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", - деди Конте.
Похожие новости
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Комментарии