RU

Последние новости

10:49Ўзбекистонда футзал мавсуми якунланди. Тақдирлаш маросимини тўлиқ томоша қилинг   0 10:40"Андижон" сафар ўйинларидаги ёқимли анънасини давом эттирадими?  3 10:05Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойдаги халқаро турнирда қатнашади. Рақиблар маълум  1 09:40Мбаппе бўлажак жамоаси ҳақида: "Мен билмайман. Онамдан сўранг"  5 09:10"Футбол олами". Марказий ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, "Бунёдкор"да биринчи ғалаба ва 8-тур ҳақида  0 08:40ФАКТ. "Металлург" ўз майдонида "Навбаҳор"ни 5 йилдан бери юта олмаяпти   7 08:20Ҳамидулло Абдуҳамидов: "Ўйлайманки, барчаси ортда қолди. "Дўстлик" сафдан чиққани йўқ"  1 07:50Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. "Навбаҳор" Олмалиқда, "Андижон" Тошкентда меҳмон  7 07:21Про лига. Бугун Тошкентда турнинг марказий тўқнашувида ким ғолиб чиқади?  9 02:40Чехия кубоги финалидан кейин мухлислар можаро келтириб чиқарди  0 02:13"Манчестер Сити" Чемпионшип финалидан 20 млн фунт-стерлинг ишлаб олиши мумкин  2 01:56А Серия. "Кальяри" сўнгги дақиқада ўтказилган тўп эвазига "Фиорентина"га ютқазди, Шомуродов майдонга тушмади  14 01:29"Милан" янги мавсум учун мўлжалланган уй либосини тақдим этди  0 01:12Саудия Премьер-лигаси. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  2 00:48Мбаппе Мадриддан уй сотиб олди ва Рамосга қўшни бўлди  3

"Контакт бор, у минимал..." — Даврон Файзиев Англия – Дания баҳсидаги пенальти ҳақида Новости

"Контакт бор, у минимал..." — Даврон Файзиев Англия – Дания баҳсидаги пенальти ҳақида

ЎФА матбуот хизмати бошлиғи, таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев Стерлинг билан боғлиқ муҳокамали пенальти борасида тўхталиб ўтди.

Ҳамма Раҳим Стерлинг йиқилган вазиятни муҳокама қилмоқда. Мен ҳам ўзимнинг ШАХСИЙ фикримни билдирсам. Биринчидан, Англия финалга муносиб чиқди, устунлик билан ўйнади ва кўпроқ вазият юзага келтирди, отаси каби Данияни финалга олиб чиқмоқчи бўлган Каспер Шмейхель мўжизавий қутқаришлар намойиш этиб ташлади. Лекин ғалаба бу тариқа қўлга киритилгани ана шу устунликларни йўққа чиқарди. Мен бу пенальти берилмаслиги керак эди деб ҳисоблайман. Нега? Тушунтираман. Рефери китобни четга суриб, беллашув ҳолати бўйича ишлаши мумкин эди. Ўйин даражаси, финал остонаси, катта йўл босиб ўтилди ва бундай вазиятда ҳал қилувчи пенальти қўйиш учун умуман шубҳа қолмаслиги керак. Ҳеч бўлмаса бориб мониторда кўрилиши керак. Бунинг устига ўйин охири, қўшимча таймлар, ҳамма чарчаган ва йиқилиб беришга тайёр, минимал контакт етарли. Айниқса, Стерлингдек йиқилишни ўта маҳорат билан ижро этадиганлар. Контакт бор, у минимал, уёғига Стерлинг қўшди. Пенальти 50 га 50. Бундай ўйинда, бундай вазиятда, бу вақтда, бундай ҳисобда 200 фоиз ишончли бўлсагина пенальти берилади. Шубҳалилар эса текширилади. 

Қайтараман, Англия финалга мос. Лекин Стерлинг энди юк билан яшайди ва унга бу янгилик эмас. Дания мағрур чиқиб кетди ва чемпионат безагига айланди. Буюк ёзувчи Ганс-Христиан Андерсен эртаклари орқали Данияни бутун дунёга танитганди. 1992 йилги жамоа яна бир унутилмас эртак ёзиб қолдирди. Евро-2020'даги Дания ҳам ўша классикалар қаторидан жой олади", – деб ёзади Даврон Файзиев ўз телеграм каналида.  

Рейтинг: +28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика