RU

Последние новости

10:15"Олимпик-MobiUz" февраль ойида Марказий Осиё жамоаларига қарши назорат учрашуви ўтказади  0 09:52"Атлетико" Симеонега ўринбосар қидиришга киришди. Мураббий мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин  3 09:25Илҳом Мўминжонов: "Бубаня билан келишувга эришилди. Олдимизда Суперлигага чиқиш вазифаси турибди"  1 09:00Эшитдик-да! "Бухоро" собиқ футболчилари "Истиқлол"га ўтмоқда  1 08:35Санжар Шоаҳмедов "Металлург"да  1 08:05Маҳмуд Маҳамаджонов: "Андижон"га совринлар ютиш учун келдим"  6 07:40"Арал" россиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  1 00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  5 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  10 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  4 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  8 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  5 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  16 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  26

Конфедерациялар кубоги-2017. Бугун қуръа ташланади Новости

Конфедерациялар кубоги-2017. Бугун қуръа ташланади

Бугун Россиянинг Қозон шаҳридаги Теннис Академиясида 2017 йилги FIFA Конфедерациялар кубоги мусобақасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Қуръа ташлаш маросимида қуйидаги 8та терма жамоа иккита гуруҳга ажратилади:

Россия, Германия, Португалия, Австралия, Чили, Мексика, Янги Зеландия ва 2017 йилги Африка миллатлар кубоги соҳиби.

Қуръа ташлаш маросимида 2005 ва 2009 йилги Конфедарациялар кубоги ғолиби бразилиялик машҳур футболчи Жулио Баптиста, енгил атлетика бўйича россиялик Олимпиада чемпиони Елена Исинбаева ҳамда беш карра Россия чемпиони Сергей Семак иштирок этишади.



Қозондаги маросимга қуйидаги мураббийлар ташриф буюришади: Анге Постекоглу (Австралия), Хуан Антонио Пицци (Чили), Йоахим Лев (Германия), Хуан Карлос Осорио (Мексика), Энтони Хадсон (Янги Зеландия), Фернанду Сантуш (Португалия) ва Станислав Черчесов (Россия).

Қуръа ташлаш маросими Қозон вақти билан соат 18:00да (Тошкент вақти 20:00) бошланади ва 40 дақиқа давом этади. Тадбир бошловчилари Яна Чурикова ҳамда Андрей Малахов бўлишади. Қуръа жараёнини ФИФА бош котиби ўринбосари Звонимир Бобан ҳамда ФИФА мусобақалар ўтказиш департаменти директори Колин Смит ўтказишади.



Қуръа ташлаш маросимини 249 нафар журналист Қозон Теннис академиясидан туриб ёритиб боришади. Улардан 154 нафари халқаро ОАВ вакиллари ҳисобланади. Маросимни дунёнинг 150дан ортиқ мамлакати томоша қилади. Тадбирни ФИФАнинг youtube.com сайтидаги расмий канали орқали тўғридан-тўғри томоша қилиш мумкин.

2017 йилги FIFA Конфедерациялар кубоги 16 кун давом этади ва 16та ўйиндан иборат бўлади. Очилиш учрашуви 17 июнда бўлса 2 июль куни чемпион номи маълум бўлади.


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика