RU

Последние новости

22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  0 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  2 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  1 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  1 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  8 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  10 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  4 18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  1 18:07Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди  5 17:40Ўзбекистон Суперкубоги баҳсини Тўхтасинов бошқаради  16 17:15Гвардиола — АПЛда февраль ойининг энг яхши мураббийи  1

Конате "Реал"нинг асосий трансфер мақсадига айланди Новости

Конате "Реал"нинг асосий трансфер мақсадига айланди

Франциялик ҳимоячи Ибраима Конатенинг "Реал"га ўтиши ҳақидаги гап-сўзлар ортиб бормоқда.

Футболчининг "Ливерпуль" билан шартномаси 2026 йилнинг июнигача мўлжалланган, аммо янги келишув бўйича музокаралар ҳозирча натижа бергани йўқ.

Франция терма жамоаси футболчиси 1 январдан бошлаб Англиядан ташқаридаги клублар билан музокара олиб бориш ва дастлабки шартномаларни имзолаш ҳуқуқига эга бўлди, бу эса Мадрид клуби қизиқишини янада оширди.

Аввалроқ "Ливерпуль" сардори Виржил ван Дейк ҳимоядаги шеригига юқори баҳо бериб, Конате жамоада қолишидан умидвор эканини айтган. Нидерландиялик футболчига кўра, француз ҳам майдонда, ҳам майдондан ташқарида муҳим фигура ҳисобланади ва у уни жаҳон даражасидаги ҳимоячи деб билади.

Бош мураббий Арне Слот ҳам клуб футболчининг вакиллари билан музокараларни давом эттираётганини тасдиқлади. Шу билан бирга, мутахассис "Ливерпуль" Конатени сақлаб қолишни хоҳлашини айтди, бироқ музокаралар натижаси ҳали ҳам ноаниқлигича қолмоқда. 

"Bild" нашрининг ёзишича, айни пайтда Конате "Реал"нинг ҳимояни кучайтириш бўйича асосий мақсади ҳисобланади. Хабар қилинишича, футболчи ҳам Англиядан ташқаридаги фаолиятининг янги босқичи ҳақида ўйлаб қўйган.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика