Ирландия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйингача яхшилашимиз керак бўлган камчиликлар бор"
07 ноя 2025 15:40
Новости
Ирландия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйингача яхшилашимиз керак бўлган камчиликлар бор"
U-17 жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Ирландия бош мураббийи Колин О'Брайен ўз фикрларини билдирди.
"Шогирдларимнинг очилиш ўйинидаги натижаси жудаям хурсанд қилди. Тўртта гол – ажойиб старт дегани. Биринчи ўйиндаги ғалаба футболчиларга анча енгиллик берди, уларда ҳаяжон камайди.
Лекин Ўзбекистонга қарши ўйингача яхшиланишимиз керак бўлган жиҳатлар ҳам бор. Икки кун тикланиш учун вақт бор, шанба куни кечқурун Ўзбекистон билан ўйнаймиз, улар Парагвайни мағлуб этишган, демак, бу биз учун навбатдаги синов бўлади", деди 50 ёшли мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Ирландия – Ўзбекистон учрашуви 8 ноябрь куни соат 20:45 да бошланади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии