Кокорин ва Мамаев кафедаги жанжал видеоси учун 5 млн рубль таклиф қилишган экан (+ВИДЕО)
09 окт 2018 15:46
Новости
Кокорин ва Мамаев кафедаги жанжал видеоси учун 5 млн рубль таклиф қилишган экан (+ВИДЕО)
"Зенит" ҳужумчиси Александр Кокорин ва ярим ҳимоячи "Краснодар" ярим ҳимоячиси Павел Мамаев ўзлари иштирокидаги видеонинг тарқалиб кетишини олдини олмоқчи бўлишган.
Видеода Кокорин ва Мамаев автомобил саноати департаменти директори Денис Пакни дўппослагани акс этган.
Маълумотларга кўра, воқеадан бир неча соат ўтиб ўйинчиларнинг дўстлари кафега қайтишган ва видео учун ходимларга 5 млн рубль таклиф қилишган. Уларни бинода хавфсизлик хизмати ходимлари борлиги ҳавотирга солмаган. Бироқ калтакланган мансабдор ҳайдовчиси футболчи дўстларидан чаққонроқ чиқди ва видеони полицияга тақдим этди.
Олдинроқ, Кокорин ва Мамаев Денис Пакдан олдин яна бир кишини калтаклагани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.
Видеони ТЕЛЕГРАМ каналимиздан кўчириб олишингиз мумкин: ТЕЛЕГРАМ
Комментарии