Кокорин Туркия клуби таклифини рад этган
06 сен 2023 15:05
Новости
Кокорин Туркия клуби таклифини рад этган
Ҳужумчи Александр Кокорин фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин эди.
Маълумотларга кўра, "Фотих Карагюмрук" россияликни ижарага олмоқчи бўлган, аммо футболчи бу вариантга рози бўлмаган. Туркияликлар футболчига "Фиорентина" билан шартномаси якунига қадар маошининг 600 минг евросини тўлашга тайёр бўлганлар. Италияликлар билан шартномаси якунлангач, маошини кўтарилган ҳолатда таркибига тўлиқ қўшиб олишни истаган.
Ҳужумчининг "Фиорентина" билан тузган шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Комментарии