Коэнтрау ўзига янги клуб топди
24 июл 2019 13:40
Новости
Коэнтрау ўзига янги клуб топди
Ҳимоячи Фабиу Коэнтрау катта эҳтимол билан "Порту" билан шартнома тузади.
31 ёшли футболчи клуб билан икки йиллик шартномага имзо чекади.
Битим бўйича келишиб бўлинган, фақатгина футболчининг шартнома имзолаши қолди холос.
31 ёшли португалиялик ўтган мавсум "Риу Аве" клубида ўйнади.
У якунланган мавсум клуби сафида барча турнирларда 23та ўйинда майдонга тушиб, 5та самарали узатмани амалга оширди.
Футболчи "Риу Аве"дан ташқари "Бенфика", "Насьонал", "Реал Сарагоса", "Реал", "Монако" ва "Спортинг" клубларида ўйнаган.
Комментарии