RU

Последние новости

10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  0 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  2 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  18 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  4 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  10

Коби Брайант ўз-ўзини суратга олиш бўйича Лионель Месси билан мусобақалашди Новости

Коби Брайант ўз-ўзини суратга олиш бўйича Лионель Месси билан мусобақалашди

АҚШ Миллий баскетбол уюшмаси (НБА) баскетболчиси Коби Брайант ва Каталониянинг «Барселона» клуби футболчиси Лионоель Месси мобил телефонга суратга тушиш санъатида мусобақалашишди.

Машҳур спортчиларнинг «сельфилари» тасвирланган видео 3 декабрь куни YouTube’да пайдо бўлди.

Туркиянинг Turkish Airlines авиакомпанияси реклама кампаниясининг бир қисмига айланган ушбу видеоролик Месси, Москвадаги Қизил майдонда ўзини ўзи суратга олгани ҳолда, Коби Брайантни баҳсга чорлаши билан бошланади. Коби футболчига Буюк Хитой деворида туширилган сурат билан «жавоб беради». Ролик давомида спорт юлдузлари сув остида, тоғларда, чўлда суратларга тушиб, охири Истанбулга етиб келишади.

Коби Брайант ва Лионель Месси Turkish Airlines рекламаларида биринчи марта суратга тушаётгани йўқ. Турк авиаташувчисининг ушбу юлдузлар иштирокидаги аввалги ролиги эълон қилинганидан кейинги беш кун давомида 20 миллион мартадан кўпроқ томоша қилинган эди (ушбу хабар ёзилаётган вақтда роликни томоша қилганлар сони 105 миллиондан ошганди). Аввалги ролик сюжети спортчилар самолёт салонига кирган бола диққатини ҳар турли йўл тортиши асосига қурилганди.

Ўз-ўзини мобил телефонга суратга тушириш ижтимоий тармоқлар сабаб урф бўлди. Instagram эса «cелфи»ларни чоп этиш учун энг оммабоп жойга айланган. Instagram фойдаланувчилари шу кунгача тегишли тег (#selfie) остида шу кунгача 53 миллиондан ортиқ суратни чоп этишган. Ўз-ўзини суратга олишнинг оммалашуви Оксфорд инглиз тили луғати тузувчиларини «selfie»ни йил сўзи сифатида тан олишга мажбур қилди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика