RU

Последние новости

21:14Франциянинг 6 карра чемпиони профессионал клуб мақомидан маҳрум қилинди  0 20:57УEФА Евро-2024 ўйинларида мухлисларни ирқчилик ва камситувчи хатти-ҳаракатлари учун етти давлатни жаримага тортди  2 20:30Назорат учрашуви. Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Суперлига клубига ютқазди  0 20:13Париж-2024. Рақиб футбол жамоаси машғулот майдонига дрон учирган мамлакат ходимлари турнирдан четлатилди  0 19:55Азмун БАА клубига ўтади  5 19:30Интервью. Анвар Бердиев "Шўртан"нинг тайёргарлик жараёни, олдиндаги мақсад ва вазифалар, олимпия терма жамоамизнинг Испанияга қарши ўйини, фарзандларининг футболга кириб келиши ҳақида  1 19:06"Вест Хэм" "Бавария" ҳимоячиси трансфери борасида келишиб олди  0 18:40"Лас-Пальмас" Янузайни ижарага олди  3 18:15"Бунёдкор" япониялик футболчини таркибга қўшиб олди  6 17:49"Манчестер Юнайтед" янги мавсум учун меҳмон либосини тақдим этди  2 17:20"Реал" Саудия Арабистонида ўйнаётган футболчини сотиб олмоқчи   2 16:56"Реал" ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  0 16:30"Барселона"нинг Ольмо бўйича таклифи "Лейпциг"ни қониқтирмади  5 16:05"Дўстлик" энди рақибларини "Пахтакор" стадионида қабул қилади  8 15:44"Биз Испаниядан кучсиз эмасдик" — Аббос Файзуллаев  28

Клублар ва мухлислар (Муносабат) Новости

Клублар ва мухлислар (Муносабат)

Футбол – мухлислар учун! Бу гап кўп ва хўб айтилган. Албатта, майдонга тушгандан кейин футболчилар ҳамма нарсани унутиб, бор эътиборни ўйинга қаратишади.

Ўйин мухлислар учун кечади. Ишқибозларнинг олқишлаб туриши ҳар бир жамоага завқ бағишлайди. 

Яқинда бир ҳамкасбимиз мендан сўраб қолди: “Ҳозирги ўзбек футболида клублар ва мухлислар ўртасидаги муносабатга қандай қарайсиз?” Шунда бир нималар деб жавоб бердим, лекин вақт ўтиб бу савол устида кўпроқ бош қотирдим ва унга атрофлича жавоб излаш ўзимга ҳам қизиқ туюлди.


Клуб ва унинг вазифалари

Ҳар бир клубнинг фаолият юритишдан мақсади аввало футбол мусобақаларида иштирок этиш ҳисобланади. Бу клубларнинг низомида ёзиб қўйилган. Шу билан бирга клуб ўз мухлисларини ҳам унутиб қўймаслиги керак. Лекин ҳозирги пайтда бизда вазият бироз ўзгарган. Олий лига клублари энг аввало ўз ташвишлари билан банд бўлиб қолишди ва бунинг учун уларни тушунамиз. 

Ўз ташвиши билан банд деганда уларнинг аввало ПФЛга бадал пулларини тўлаш, асосий ва ўринбосарлар таркибини бир йиллик экипировка билан таъминлаш, футболчи-мураббийлар билан шартнома тузиш, уларга ойлик маош ва пул мукофотларини вақтида тўлаб бориш, футбол мактабларига эътибор, болакайларни футбол майдони ва керакли спорт инвентарлари билан таъминлаш кабиларни тушунамиз. 

Ишонинг, буларнинг бари бир деган билан бўлиб қолмайди. Масалан, олий лига ва Ўзбекистон Кубогида қатнашиш учун тўланадиган бадал пули (180 миллион сўм)нинг ўзиёқ мавсум бошланмасидан олдин клубларни “чақиб” олади. Кейин навбати билан бошқа харажатлар бошланади. Олий лигага старт берилиб жамоалар ютишни бошлагач, мукофот пулини бериш авж олади ва бу ҳам ҳар бир ғалаба учун кам пул бўлмайди. 

Тўғрисини айтиш лозим, мана шундай паллада мухлислар билан ишлаш иккинчи, ҳатто учинчи даражага тушиб қолади. Лекин буни ҳам тўғри тушуниш керак. Айрим мухлислар нолишади: “Клуб бизга эътибор бермаяпти, байроқ, шарфлар қилиб берамиз, доира-барабанлар олиб берамиз дейишганди, лекин ҳалиям жимлик. Клуб раҳбариятига мурожаат қилганимизда бироз кутинглар, ҳаммаси бўлади деган гапни айтишди”. 

Бир томондан мухлисларни ҳам тушунса бўлади: уларда байроқ, шарфлар ёки барабан бўлмаганидан стадионни ларзага келтира олишмаяпти, аммо иккинчи тарафдан клуб ўз мухлисларини керакли нарсалар билан таъминлашга мажбурми? Яъни, мухлисларга моддий ёрдам кўрсатиш, уларни сафар ўйинларига олиб бориш, автобус ташкил қилиб бериш клубнинг ишига кирмайди. Клуб фақат ўз низомида кўрсатилган вазифалар билан шуғулланади.


Мухлислар нима қилиши керак? 

Ўзбекистон Кубогининг ¼ финал жавоб баҳсида “Бухоро” ишқибозлари “Локомотив” билан баҳсда ўз суюклиларини ТТЗдаги стадионда чиройли олқишлаб туришди. Эшитишимизча, ўйинни кўриш учун бир автобус одам Бухородан келган экан. Стадионда бундай муҳитни кўриб хурсанд бўлдик. Аввало вақтини аямай шунча йўл босиб келган мухлисларга катта раҳмат. Энди уларнинг қандай келгани - ўз ҳисобиданми ё клуб ёрдам берганми - бу бошқа масала. Муҳими, улар келишди ва стадионда чиройли муҳитни юзага келтиришди. 

Баъзи клублар ўз имкониятидан келиб чиқиб мухлисларга ҳам ёрдам қўлини чўзишади. Ишқибозларни айниқса, сафар ўйинларига боришда автобус ташкил қилиб беришади. Бу - яхши, лекин ҳаммада ҳам шундай қилишга имконият йўқ. Имкон йўқлигидан танқид қилиш ҳам нотўғри. Чунки клуб ўз ёғига ўзи қовурилаётган бир пайтда аввало натижани ўйлаб қолади ва мухлислар масаласи кўп ҳам қизиқтирмайди. 

Яна шуни таъкидлаш керакки, ҳар бир клуб мухлислар учун ўйнагани билан доим ўз ишқибозлари учун қайғуриши шарт эмас. Шу боис аксар фан-клублар йил бошида йиғилиб фан-клубга аъзолик бадал пули ҳақида гаплашиб олишади. Кейинчалик жамоани қўллаб-қувватлаш учун сафар ўйинларига борганда йиғилган пулдан йўлкира ва озиқ-овқатга ишлатилади. Шундан келиб чиқиб мухлислар клуб қачон ёрдам бераркин дея кутиб ўтирмасдан ўзлари ҳаракат қилгани маъқул.


Ишқибозларга эътибор қачон кучаяди? 

Ҳозирги шароитда мухлисларга бўлган эътиборни кучайтириш осон эмас. Чунки юқорида айтиб ўтганимиздек, клубларнинг ўзида ташвиш етарли. Лекин мухлислар туфайли яхши пул ишлаб олиш мумкин. Бу аввало чипталар сотуви билан боғлиқ. Бугунги кунда чипталардан яхши фойда кўраётган клублар ҳам бор. Масалан, “Бухоро”, “Навбаҳор” ва “Қўқон-1912” жамоалари. Лекин бошқа клублар стадионга кам сонли ишқибозлар келаётгани боис чипта сотувидан тушган пулни асосан сарф-харажатларни ёпиш учун сарфламоқда. Масалан, қоғоз, босмахона харажатлари ва шунга ўхшаш нарсалар. 

Қолаверса, ҳозирги кунда клублар чипта сотувидан тушадиган пулга кўп ҳам қараб қолишгани йўқ. Чунки улар ҳукумат томонидан бириктирилган тегишли ҳомий ташкилотлардан йиллик бюджет билан таъминлаб келинмоқда. Яъни, мухлис стадионга келса-келмаса бюджетдаги пул ишлатилади. Агар қачондир клубларимиз хусусий бўлишни бошласа, ана шундагина мухлисларга бўлган эътибор кучаяди деб ўйлаймиз. Чунки бунда клуб ҳар бир тийинни ўйлаб ишлатади ва келадиган ҳар қандай даромадга катта кўз билан қарайди.

Клублар хусусийлаштира бошлангач, клуб логотипи туширилган керакли аксессуарлар сотила бошлайди, ичимлик сувлари, футболка, кепкалар, шарфлар сотуви йўлга қўйилади. Хуллас, клуб нимадандир пул ишлаш дардига тушиб қолади. Мавсумий абонементларни сотиш йўлга қўйилади. Трибунада мухлислар учун шароит қилинади, уларни танаффусда секторнинг ўзидаёқ сув ва егулик билан таъминлаш ҳаракатига тушилади. Оилавий секторлар ажратилади. Ўйинларга одам кўп келиши учун турли тадбирлар ташкил қилинади. Тўғри, буларнинг баридан катта пул тушмайди, аммо клуб наздида мухлис эътибори кучайиб боради. Ва бунинг натижасида клубларда ўйин тинч ўтса бўлди, қанча мухлис келиши билан ишимиз йўқ деган қараш ўрнини ахир биз улар учун ўйнаяпмиз-ку, мухлис келмаса футболнинг кимга қизиғи бор деган ўй эгаллайди.

Х.Холиқов. 


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика