RU

Последние новости

19:46"Динамо" - "Нефтчи". Асосий таркиблар эълон қилинди  1 19:11Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz", "Хоразм" – "Навбаҳор"  1 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  1 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  14 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  11 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  2 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  7 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  4 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Гёкереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  10 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0

Клублар ўртасидаги ЖЧда яна бир Беллингем порламоқда. У "Боруссия" учун инглиз топ клублари таклифларини рад этган Новости

Клублар ўртасидаги ЖЧда яна бир Беллингем порламоқда. У "Боруссия" учун инглиз топ клублари таклифларини рад этган

Улкан иқтидор соҳиби янги клубдаги йўлини бошламоқда.

Жоб бошқа йўлдан кетди

Исталган футболчига профессионал даражада тўп тепадиганлар орасида акаси бўлса, анча қийин бўлади. Устига-устак у фаолиятининг чўққисида бўлса. Беллингемларнинг ўртасидаги тафовут сезиларли. Жуд – ёш иқтидор, ўта эрта "Боруссия"да порлаб, Европанинг топ клубларидан таклиф олди ва якунда "Реал"га кўчиб ўтди. 21 ёшли Жуд ҳозирнинг ўзида – "қаймоқранглилар" етакчиси ҳисобланади. Унинг кичик укаси Жоб эса йўлнинг аввалида турибди. Умуман олганда унинг фаолияти ҳам бошқачароқ йўсинда давом этмоқда.

Жуд 16 ёшида жонажон "Бирмингем" клуби сафида Чемпионшипдаги илк учрашувларини ўтказган, ўша йилиёқ асосий жамоа сафида тўлиқ мавсум ўтказиб, 17га тўлмай Дортмундга йўл олади – "арилар", Англиянинг қуйи лигасида эмас, Европанинг топ-чемпионати иштирокчиси. Қўшимчасига Дормундда ёш иқтидорларга қандай эътибор берилиши ҳеч кимга сир эмас. Ундан кейин бўлган ишларни эса яхши биламиз.

Унинг укаси кескин ўзгаришлар қилишга шошилмади ва деярли 19 ёшгача туманли Альбионда қолди. Чемпионшипда хавбек уч мавсум тўп тепди. Бу вазиятнинг мантиқий изоҳи ҳам йўқ эмас – Жоб қаерда бўлмасин, акаси билан солиштираверишади, аммо топ-чемпионатда босим янада кучлироқ бўлади. Шу сабабли яқинлари йигитча оёққа мустаҳкам туриб олмагунча таваккал қилишни исташмади.


"Англия саргузашти" якунига етди

Бир тарафдан, кичик Беллингем шунчаки акасининг йўлини такрорлашга уринмагани яхшиликка бўлди. Сабаби Чемпионшипдаги давр ҳам анча қизиқарли кечди. Маълум паллада Жоб "Бирмингем" даражасидан ўтиб бўлгани сезилиб қолди – натижада, "Сандерленд"га трансфер амалга оширилди. Ўшанда Чемпионшипга қайтган "қора мушуклар" омадли мавсум ўтказиб – 72 очко билан олтинчи поғонани банд этишди. Бир қарашда жамоа Премьер-Лига йўлланмаси учун чинакамига курашга тайёрдек эди.

"Сандерленд" учун оғир 2023/24-йилги мавсумда ярим ҳимоячи жамоа етакчисига айланди чемпионатнинг 45 ўйинида 7 та гол уришга ҳам муваффақ бўлди. Кўз очиб юмгунча жамоа яна ўзига келди ва Премьер-Лигага қайтишни уддалади, Жоб эса мана шу клубнинг етакчиси эди. "Қора мушуклар"ни топлар қаторига франциялик мураббий Режис Ле Бри қайтарди. Бунгача мураббий "Лорьян"да ишлаган ва шов-шувли натижалар қайд этмаганди. Айтиш мумкинки, "Сандерленд"даги муваффақият мутахассис учун ҳам фаолиятидаги кескин бурилиш деса, муболаға бўлмайди. У тарихи бой клубни Европанинг энг машҳур чемпионати элитасига қайтара олди.

Жоб эса ёш бўлишига қарамай, "Сандерленд"нинг ўзгармас етакчисига айланди. 43 учрашувда унинг ҳисобида 4 та гол ва 3 та ассист, жамоа эса плей-офф босқичи орқали АПЛ йўлланмасини қўлга киритди. Жамоа ўз олдига қўйилган вазифани бажарди, унинг етакчиси эса 20 ёшга тўлиб улгурмаган – у катта клублар сафида тўп тепишга тайёр (бироз кутилмаган жиҳати АПЛнинг қатор топ клублари қизиқишига қарамай, у Англиядан кетишни маъқул кўрди).


Ковач кичик Беллингемдан мамнун, лекин ўсиши мумкин бўлган жабҳалар етарлича

Ёзда жамоа танлаш вақти етди. Бу курашда айниқса Бундеслига клублари етакчилиги айтилди: "Айнтрахт", "Лейпциг" ва Дортмунднинг "Боруссия"си. Чамаси, танловда ёш иқтидорларни кучайтириб, топ-клубларга сотишни йўлга қўйган жамоаларга урғу берилган.

Франкфурт клуби маълум вақт ўтиб, курашдан чиқди, "арилар" эса бу борада сабр билан охиригача борди. Томонлар келишув шартларини узоқ муҳокама қилишди – "Сандерленд" ўзининг қимматли кадри учун 30+ млн евро талаб қилса, "Боруссия" нархни имкон қадар туширишга уринарди. Охирги маълумотларга кўра, музокаралар 33+5 млн евро бонусда тўхтаган.

Нико Ковач учун бу ажойиб трансфер. Хорватиялик менежер ярим ҳимоячининг жисмоний ҳолати ва чидамлилигига юқори баҳо берди, бу эса майдон маркази вакили учун муҳим жиҳатлар. Ковач шундай деди:

"У кучли, чидамли ва ўйинни яхши ҳис қилади. У ҳамон охирги вақтлар машғулотларда амалга оширган ишларимизни таҳлил қилиш, ўзлаштириш билан оввора. 19 ёшда унга интизом етишмаяпти. У, айниқса тўп рақибдалигида, позициясини йўқотиб қўйиши ҳам кўп кузатилмоқда".

Чиндан Жоб ҳақиқий етук футболчи бўлиши учун ўз устида ҳали ишлаши зарур бўлган жиҳатлар мавжуд. Аммо гап 19 ёшли йигитча ҳақида кетмоқда ва "Боруссия"га кўчиб ўтгани, бу борада унга катта фойда келтириши керак.

"Боруссия" соврин учун курашишга тайёр эмас, лекин "арилар" ва Жоб бир-бирига ёрдам бера олади

Жуд "Боруссия"да клуб учун анча яхши даврда тўп тепганди. Ўшанда жамоа ҳам кучлироқ эди, аниқ ишлаётган лойиҳа, клуб "Бавария"га қарши чинакамига курашган, ҳаттоки 2022/23-йилги мавсум соврин учун курашганди. Ўшанда дортмундликлар охирги турда чемпионликни қўлдан чиқаришганди.

Бу борада Жобнинг омади чопмади – у тушунарсиз мавсумдан кейин, Нури Шахин ишончни оқламай, йўл-йўлакай ўзгаришлар амалга оширилган мавсумдан кейин жамоага келди. Нико Ковач ўзига берилган вақт давомида "сариқ-қоралар" унга ишониши мумкинлигини кўрсата олди. Баҳордаги муваффақиятли ўйинлардан кейин клуб ЕЧЛ зонасига қайтди ва етакчилар ҳам қайта жонлангандек тасаввур уйғонди.

Бундай мураббий билан ҳамкорликнинг устун жиҳатлари бўлгани каби, таваккалчилик қисми ҳам йўқ эмас. "Боруссия" етакчиларини йўқотиши мумкин – клуб ёшларни топ-клублар даражасигача кўтариб, улар билан хайрлашишга мажбур. Ҳозир гап Гиттенс, ўзини яхши кўрсата олган Гирасси ҳақида кетмоқда. "Боруссия" учун кейинги мавсум жуда қийин кечиши ҳам мумкин. Бундеслигада "Бавария" одатдагидек чемпионлик учун асосий номзод, тен Хаг қўл остида "Байер" янгича услубда ўзини кўрсатиши мумкин, "Лейпциг" доимий равишда энг юқори ўринлар учун курашади, бунга яна "сюрприз жамоалар"ни қўшинг. Жоб Беллингем янги жамоада етакчига айланиш учун курашади – у акаси даражасигача чиқишни ният қилган ва бу "Боруссия"га ҳам ёрдам беради, "Боруссия" эса Жобга ёрдам беради. Шундай экан, бу таваккалчилик асосига қурилган, аммо ҳар икки томон учун фойдали ҳамкорлик. Клублар ўртасидаги ЖЧда футболчи гуруҳ босқичида ўзини кўрсатишга улгурди ва дебют голини урди. Плей-оффдаги ишончли ўйин унинг жамоадаги ролини ошириши мумкин.

Яна бир неча соатлардан кейин, аниқроғи эртага тонгги 06:00да "Боруссия"нинг 1/8 финал доирасидаги "Монтеррей"га қарши ўйини старт олади. Жоб катта эҳтимол билан бу учрашувда майдонга тушади. Самарали ҳаракатлар амалга ошира оладими, уёғини вақт кўрсатади.


TerminaTor

Рейтинг: +3   

Комментарии

   
02 июл 09:06:56
Sanjik barsa
Ha barsaga bitta aqilli, baquvvat futbolchi kerak
   
01 июл 23:05:59
Muzaffar Murodqosimov
Agar Barsaga o'tsa aka ukalar "epoxa" sini ko'rarmidik
   
01 июл 20:57:26
Californication
Barsada o'ynasa zo'r bo'lardi
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика