RU

Последние новости

11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  0 11:28Трамп КЖЧ финалига келади  2 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  6 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  0 10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  1 09:53Симоне Индзаги "Ал Ҳилол"да тўрт нафар футболчидан қутилмоқчи  5 09:24"Навбаҳор" ҳужумчиси иккинчи даврани "Хоразм"да бошлаши мумкин  3 08:56Энрике: "Телефоним "Барселона" мухлисларидан келган хабарларга тўла"  13 08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  11 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  18 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  28 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  20 02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  249 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  10

Клублар иккинчи даврада: ким қанча очко йиғди? (Биринчи қисм) Новости

Клублар иккинчи даврада: ким қанча очко йиғди? (Биринчи қисм)

Теги :  Олий лига
Олий лигада иккинчи давра бошланганидан бери ҳозирча 7та тур баҳслари ўтказилди.

Олтита жамоа ("Локомотив", "Пахтакор", "Бунёдкор", "Қизилқум", "Олмалиқ" ва "Машъал") олтитадан, қолганлар эса еттитадан учрашувда майдонга тушишди.

Ҳозирча иккинчи даврада иккита жамоа - "Локомотив" ва "Насаф" мағлубиятсиз бормоқда. Иккинчи даврада умуман ғалаба қозонмаган жамоа эса биргина "Олмалиқ" бўлиб турибди. Қуйида олий лига клубларининг мавсум иккинчи ярмида 22-тур натижаларидан сўнг қанча очко йиғишганини келтириб ўтамиз.

"Локомотив" - 6 ўйин, 16 очко.
"Локомотив" иккинчи даврада ҳозирча олтита ўйинда майдонга тушиб, шундан бештасини ғалаба билан якунлади ва бир бор дуранг ўйнади. Жамоа сафарда "Нефтчи"ни енга олмади. 20-турдан ўрин олган "Машъал" - "Локомотив" баҳси октябрь ойига қолдирилгани боис бу жамоалар биттадан кам ўйин ўтказишган.



"Бунёдкор" - 6 ўйин, 10 очко.
"Бунёдкор" сафарда учта, ўз майдонида ҳам учта ўйин ўтказди. Қизиғи шундаки, "Бунёдкор" ўз майдонидаги учрашувларда зафар қучди, бироқ сафарда ғалаба қозона олмади: бир дуранг ва икки мағлубият. Натижада жами 10 очко жамғарди. Бу эса пешқадам "Локомотив" билан орадаги фарқ 8 очкога етишига олиб келди.

"Насаф" - 7 ўйин, 19 очко.

"Насаф"га қойил қолиш керак, жамоа иккинчи даврани мағлубиятсиз давом эттирмоқда. Қаршиликлар қаторасига олтита беллашувни ғалаба билан тугатишди ва охирги турда дуранг ўйнашди. Жамоа сафарда "Андижон"ни енга олмади. "Насаф" ҳозирча 19 очко тўплади ва буни яхши кўрсаткич деса бўлади.

"Металлург" - 7 ўйин, 11 очко.

"Металлург" иккинчи даврада учта ғалабага эришган бўлса, ҳар учаласи ҳам уйдаги беллашувларда қўлга киритилди. Сафарда эса бу жамоа тўртта ўйинда майдонга тушиб, шундан иккитасида дуранг ўйнади ва икки бор мағлуб бўлди. Умуман олганда, бекободликлар мавсум бошидан бери сафарда атиги икки бор зафар қучишган.

"Бухоро" - 7 ўйин, 16 очко.
Жамшид Саидов бошқарувидаги "Бухоро" иккинчи даврани яхши ўтказяпти. Жамоа ўз майдонидаги учта учрашувни ҳам ғалаба билан якунлади ва сафарда етти очкони қўлга киритди. Бухороликлар ҳозирча битта ўйинда мағлуб бўлишди. "Бухоро" 21-турда "Насаф"га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди.



"Қизилқум" - 6 ўйин, 15 очко.
"Қизилқум"нинг "Пахтакор"га қарши қолдирилган баҳси бугун ўтказилади. Жамоа бунгача бўлиб ўтган олтита ўйиннинг тўрттасини ғалаба билан тугатди. Яъни, "Қизилқум" иккинчи давранинг кетма-кет тўртта учрашувида зафар қучди. Кейинчалик эса ўз майдонида дуранг ўйнаб, ўтган турда мағлуб бўлди.

"Пахтакор" - 6 ўйин, 5 очко.
Амалдаги чемпион "Пахтакор" иккинчи даврада ҳозирча бир марта ғалаба қозонди. Жамоа ўтган турда "Бунёдкор"ни мағлуб этди. "Пахтакор" сафарда тўртта учрашувда майдонга тушиб, шундан учтасида мағлубиятга учради ва бир марта дуранг ўйнади. Албатта, "Пахтакор"дек клуб учун 6 ўйинда беш очко жамғариш паст кўрсаткич ҳисобланади.

"Сўғдиёна" - 7 ўйин, 11 очко.

Жиззахликлар бу мавсум анча сермаҳсул ўйин кўрсатишмқода. Жамоа ўз меҳнати туфайли 8-ўринга кўтарилиб олди. "Сўғдиёна" иккинчи давра бошланганидан бери 11 очкони қўлга киритди. Жамоа ўз майдонида ўтказган тўртта ўйиндан учтасида ғолиб бўлди ва бир марта дуранг ўйнади. Сафарда эса икки марта имкониятни бой берган ҳолда бир бор дурангга эришди.

Изоҳ: Юқорида олий лига турнир жадвалида 1-8-ўринларда бораётган жамоаларнинг иккинчи даврада ҳозирча қанча очко йиғишгани ҳақида тўхталиб ўтдик. 9-16-ўриндаги жамоалар борасида эса бироздан сўнг фикр юритамиз.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика