RU

Последние новости

22:22Гавининг ҳолати бўйича маълумот берилди  2 22:15АПЛ. "Арсенал" – "Манчестер Сити" 3:1 (матнли трансляция)  119 21:50"Орзулар театри"? МЮ "Олд Траффорд"даги охирги олтита ўйиннинг бештасида мағлуб бўлди  15 21:09А Серия. "Милан" – "Интер". Таркиблар аниқ!  4 20:58АПЛ. "Ман Юнайтед" бу сафар ўз уйида "Кристал Пэлас"га ютқазди. Лисандро Мартинес жароҳат олди  13 20:48Туркия. "Фенербахче" – "Ризеспор": Алиқулов сариқ карточкалари йиғилиб қолгани сабаб бу ўйинни ўтказиб юборади  0 20:16АПЛ. "Арсенал" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов захирада  66 19:58Ла Лига. "Барселона" ўз уйида минимал ҳисобда "Алавес"ни таслим этди  62 19:33Гави жароҳат олди  5 18:55«Ал Насср» яна бир ТОП футболчи учун 100 миллион евро таклиф қилди  11 18:27А Серия. "Ювентус" ўз уйида "Эмполи"ни йирик ҳисобда таслим этди, Коло-Муанидан дубль  4 18:02АПЛ. "Брентфорд" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Кристал Пэлас" ўйинларининг таркиблари маълум  17 17:24«Машъал» икки нафар футболчи билан шартнома тузди. Улардан бири ўтган мавсумни Жанубий Кореяда ўтказган  0 16:52Гвардиола матбуот анжуманида Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида фикр билдирди  21 16:40Расман. «Манчестер Юнайтед» қишдаги илк харидини амалга оширди  2

"Клуб билан бундай кўринишда хайрлашиш мен учун оғир" — Абрамовичдан кейин "Челси"нинг тақдири нима бўлади? Новости

"Клуб билан бундай кўринишда хайрлашиш мен учун оғир" — Абрамовичдан кейин "Челси"нинг тақдири нима бўлади?

"Челси"нинг тақдири ҳал бўлмоқда — куни-кеча Роман Абрамович расман клубни сотиши ҳақида маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2003 йил "МЮ" ва "Реал" (4:3) ўртасида бўлиб ўтган шиддатли баҳсдан сўнг, Романнинг футболга бўлган муҳаббати уйғонган. Айнан шундан кейин у бирорта футбол клубини сотиб олишга қарор қилган.

Мана орадан деярли 19 йил ўтиб, клуб эҳтимолий санкциялардан жабр кўрмаслиги учун "Челси"ни сотишга мажбур бўлмоқда. 24 февраль куни Буюк Британия парламентида Абрамович инглиз клубига эгалик қилиши мумкинмаслиги ҳақида сўз борган эди. Шу сабабли, Абрамович севимли жамоасини сотишга қарор қилди, шунингдек, клубнинг 1,5 миллиард фунт миқдоридаги қарзидан ҳам кечиб юбоишга қарор қилди.

"Илтимос, бир нарсани билинг: бу қарорга келиш жуда қийин бўлди ва клуб билан бундай кўринишда хайрлашиш мен учун оғир. Аммо "Челси" учун ҳозирги вазиятда энг тўғри йўл шу. Мен охирги марта "Стэмфорд Бриж"га бориб, ҳамма билан хайрлаша оламан деб умид қиламан. Мен учун "Челси"нинг бир бўлаги бўлиш бир умрлик шараф. Жамоа билан биргаликда эришган ютуқларимиздан фахрланаман. "Челси" футбол клуби ва унинг мухлислари доим юрагимда қолади", — деди Абрамович.

The New York Times нашри маълумотларига қараганда, тадбиркор аввалроқ клубни камида 2,5 миллиард доллар эвазига сотилади деб ўйлаган. Хабарларга кўра, "Челси"га 3та номзод қизиқиш билдирган. Улар орасидаги асосий даъвогар америкалик консорциум ҳамда швейцариялик бизнесмен Хансйорг Висс.

Амалга ошиши мумкин бўлган шартнома бўйича инветесторлар билан Американинг Raine банки шуғулланади. Абрамович клуб учун даъвогарларга шу ҳафтада масалани ҳал қилишни таклиф қилди.

Абрамович "Челси"ни бошқаришдан бош тортди. Бу нима дегани?

"Челси" сотувдан тушган маблағ хайрия фондига йўналтирилади.

26 февралда Абрамович "Челси" бошқарувини 2010 йил ташкил этилган клуб хайрия фондига топширди. "Челси" у орқали хайрия ва ижтимоий лойиҳалар билан шуғулланган. Аввал унинг фаолияти учун тахминан 120 миллион доллар сарфланганди. Жамоа бошқаруви ҳамон спорт директори Марина Грановская ҳамда техник директор Петр Чех назорати остида қолмоқда.

Абрамович "Челси"ни Англиянинг энг муваффақиятли клубига айлантирди

Абрамович жамоани сотишдан олдин клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлишга эришди: 12 февраль куни лондонликлар "Палмейрас"ни мағлуб этиб, тарихида илк маротаба ушбу совринга эга чиқишди. Клуб россиялик билан эришиш мумкин бўлган деярли барча титулни қўлга киритди.

Роман келганидан сўнг, "Челси" жаҳон футболининг ҳақиқий грандларидан бирига айланди. Абрамович даврида (ундан аввалги 98 йилда 21та соврин) лондонликлар 10дан ортиқ соврин ютишди.

Абрамовичнинг "Челси"си 5 марта Англия чемпиони бўлди, 5 марта мамлакат Кубогини қўлга киритди, 3 бора Лига Кубоги ва 2 бор Англия Суперкубогига эга чиқди. "Челси" икки марта Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигасида ғолиб бўлди. Шунингдек, битта УЕФА Суперкубогини олди ва яқинда клублар ўртасидаги ЖЧга сазовор бўлди.


Роман Абрамович даврида лондонликлар шарафини ҳимоя қилган энг кучли футболчилардан иборат рамзий терма жамоа

Инстаграмда Абрамович "Челси"ни сотиши ҳакидаги пост тагига жамоанинг афсонавий сардори Жон Терри шундай изоҳ ёзиб қолдирди: "Раҳмат, Роман, клубнинг дунёдаги энг яхши эгаси". 

Ҳа, унинг бу фикрига кўшилмасдан бошқа илож йўқ...


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика