Клопп "Сити" билан ўйинда ВАР тизими бўлмаганидан мамнун эмас
23 дек 2022 20:18
Новости
Клопп "Сити" билан ўйинда ВАР тизими бўлмаганидан мамнун эмас
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп Англия Лига Кубоги доирасида "Манчестер Сити"га қарши ўйинда ВАР тизими ишлатилиши кераклигини айтди.
"Ўйин бошида Холандда бўлган вазиятда оффсайд бор эди. Сезмай қолдингиз-а? Оффсайд бўлганди. Буни сизларга айтяпман. Бу бутун бир ўйинга ўз таъсирини ўтказди. У ерда оффсайд бор эди, бироқ байроқ кўтарилмади.
Ҳакамлар ВАР тизимига ўрганиб қолишди. Бир қанча вазиятларда улар ВАРни кутишгани ва ортдан қўшимча ёрдам кераклиги сезилиб қолди. Ҳакамлар бир қанча оффсайдларни ўтказиб юборишди. Аммо буни мураббийлар кўра олишмайди, чунки биз такрорий лавҳани кузатмаймиз.
Деярли барча турнирларда ВАР бор, АПЛда ҳам. Аммо нима учун бундай ўйинларда ВАР ишлатилмайди. Тушунаман, ВАР тизимини кубок доирасидаги ўйинларда ишлатиш қийин. Аммо "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйин учун бу технологияни ишлатса бўларди", - деди Клопп.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии