Клопп Саудия Арабистони лигасининг асосий хавфини айтди
04 авг 2023 08:16
Новости
Клопп Саудия Арабистони лигасининг асосий хавфини айтди
Юрген Клопп ўз интервьюларидан бирида Саудия Арабистони клубларининг трансфер ойнасидаги фаоллиги ҳақида гапирди.
"Саудия Арабистонининг айни пайтдаги таъсири катта. Ўйлайманки, энг ёмони - уларда трансфер ойнаси уч ҳафта кўпроқ давом этади.
УЕФА ёки ФИФА бунга тўғри ечим топиши керак. Кейин нима бўлади, билмайман. Саудия Арабистони бизга таъсир кўрсата бошлаган, аммо биз бунга жавоб беришни ўрганишимиз керак бўлади. Вақт кўрсатади.
Трансфер ойнаси Европада 1 сентябрь куни, Саудия Арабистонида эса 20 сентябрь куни ёпилади. Демак, мавсум қизий бошлаганида ҳам Саудия клубларида футболчиларни оғдириб олиш имкони бўлади, Европада эса уларнинг ўрнига бошқа футболчи билан шартнома имзолаб бўлмайди", - деди Клопп.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Комментарии