Клопп Салоҳнинг кетиши ҳақида: "Бу оддий ҳолат"
29 дек 2023 19:13
Новости
Клопп Салоҳнинг кетиши ҳақида: "Бу оддий ҳолат"
Мисрлик футболчи учун 1 январь куни "Ньюкасл"га қарши бўладиган ўйин Африка Кубогига жўнаб кетиш олдидан сўнггиси бўлади. Шунингдек, Ватару Эндо ҳам Япония термаси шарафини ҳимоя қилиш учун Осиё Кубогига йўл олади.
"Тўпурарнинг йўқлиги - оддий ҳолат. Қачонлардир Муҳаммад ва Садио биргаликда термаларига кетишганди, бироқ биз нималардир қилиб, вазиятдан чиқиб кетгандик. Одатда уларнинг бири турнирнинг сўнгги босқичларига қадар боришади, бу эса ҳолатимизни янада ёмонлаштирарди. Демак, бу сафар ҳам вазиятдан чиқиб кета олиш керак. Африка Кубогининг муддати яқинлашаётганини ва Муҳаммад у ерга кетишини билардик. Энди Ватару ҳам Осиё Кубоги иштирокчиси бўлиб турибди.
Бу ҳолатдан чиқиб кета оламиз", - деди Клопп.
Ушбу мавсумда Салҳ "Ливерпуль" таркибида 26 ўйинда қатнашиб, 16 гол урди. Эндо эса 23 учрашувда қатнашиб, 2 марта рақиблари постига йўл топди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии