Клопп: "Салоҳ кетадими? У ажойиб ҳолатда. Менга шу қизиқ"
24 дек 2020 22:58
Новости
Клопп: "Салоҳ кетадими? У ажойиб ҳолатда. Менга шу қизиқ"
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ борасидаги миш-мишлар ҳақида гапирди.
Олдинроқ футболчини "Реал" ўз таркибига қўшиб олишни режалаштираётгани борасида маълумотлар пайдо бўлганди.
"Биз трансферлар ҳақида гапирмаймиз. Айниқса, журналистлар билан. Салоҳ яхши кайфиятда. У ажойиб жисмоний ҳолатга кириб олди. Бу мен учун асосийси.
Бугун клубимиз матбуот хизмати машғулотдан расмлар олди. Кўрган бўлсангиз, у кулиб юрибди, машғулотдан лаззат оляпти. Қолганлари эса сизнинг ишингиз. Сиз ёзаётган гаплар эса амалда йўқ", - деди Клопп.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии