Клопп: "Сако менинг режаларимга кирмайди"
03 дек 2016 17:21
Новости
Клопп: "Сако менинг режаларимга кирмайди"
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Борнмут"га қарши АПЛнинг 14-тур учрашувидан олдин жамоа ҳимоячиси Мамаду Сакога боғлиқ вазият ҳақида тўхталди.
"Сако? Ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. У менинг режаларимга кирмайди. Жамоанинг асосий таркиби шу ерда, сиз ҳаммасини биласиз" - дейди Клопп.
Сако апрелдан бери "Ливерпуль"нинг расмий учрашувларида майдонга тушмайди, у допинг истеъмол қилгани учун дисквалификация қилинган эди. Бундан ташқари, у тартибни бузгани учун Клопп томонидан машғулотлардан четлатилди.
Комментарии