RU

Последние новости

11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  0 11:09Баҳодир Хакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  17 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  2 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  5 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  32 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  6 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  1 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0

Клопп: "Манчестер Сити"ни бир киши кўп бўлиб ҳам юта олмасдик" Новости

Клопп: "Манчестер Сити"ни бир киши кўп бўлиб ҳам юта олмасдик"

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Манчестер Сити" футболчиси Родрининг майдондан четлатилиши керак бўлган вазиятни ўйиндаги асосий ҳолат эмас деб атади.

Учрашувнинг 33-дақиқасида футболчи огоҳлантирилганди. Орадан бир неча дақиқа ўтиб, у Коди Гакпога ишлатилган фоли учун иккинчи сариқ карточкасини олиши ҳам мумкин бўлганди.

"Ушбу вазиятни етарли даражада кўра олмадим. У иккинчи сариқ карточкасини олиши мумкинмиди? Ҳа. Аммо бугунги "Сити"ни биз бир киши кўп бўлиб ҳам юта олмасдик", - деди Клопп.

Шунингдек, мутахассис учрашувдан кейин йигитларига эътирозлар йўқлигини айтди.

"Эртага ўйинни тахлил қиламиз. Йигитларга ҳеч қандай гапим йўқлигини айтдим. Барча ўз айбини тушуниб олиши керак. Бугун эса ҳеч қандай гапнинг ўзи йўқ.

Бугун ёмон, эртага зўр ўйин кўрсатишимиз мумкин. Бизга барқарорлик керак. Агарда ўйин яхши чиқса, ўзингни зўр ҳис қиласан. Ўйин яхши бўлмаса, АПЛда ўзингни  100 фоиз ишончли ҳис қила олмайсан. Ҳозир бизда шундай бўлмоқда", - деди "Ливерпуль" устози.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика