RU

Последние новости

13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  1 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  1 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  3 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  3 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  5 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  5 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  4 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  15 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5

Элдор Мойлиев: "Учрашувнинг 17:00га қўйилгани икки жамоага ҳам ноқулай бўлди" Новости

Элдор Мойлиев: "Учрашувнинг 17:00га қўйилгани икки жамоага ҳам ноқулай бўлди"

Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган "Шўртан" - "Иштихон" учрашувидан сўнг мезбонлар устози Элдор Мойлиев фикрларини билдирди.

"Бугунги ўйиннинг икки бўлими ҳам назоратимиз остида ўтди. Тўпсиз, тўп билан ҳам учрашув тизгинини ушлаб турдик деган бўлардим. Беллашувни соат 17:00га қўйилгани нафақат бизга балки рақиб жамоага ҳам қийинчилик туғдирди. Шу жумладан йигитларга катта раҳмат айтаман. Бу уларнинг ютуғи ва меҳнатидир. Ўйин учун миннатдорчилик билдираман",- дейди Элдор Мойлиев.  

- Мутахассис сифатида ўйинни 17:00га белгиланганлигига муносабатингиз қандай? Бу ўйин сифатига таъсир қиладими? 

- Албатта, бу ўйин сифатига қаттиқ таъсирини ўтказади. Ҳар бир вазиятдан сўнг тикланиш қийин кечади. Тикланишга кўпроқ вақт сарфланади. Иссиқда футбол ўйнаш жуда қийин. 

- Футболчиларга нечта гол уриш вазифаси қўйилганди? "Иштихон" "Шўртан"дан пастроқ даражадаги клуб ҳисобланади... 

-  Паст даражада демаган бўлардим, чунки у ерда футбол ўйнайдиган йигитлар бор. Мураббий ҳам ёш. "Машъал" билан ўйинини кўрганимизда илиқ таассурот қолдирганди. Биз футболчиларга маълум бир миқдорни айтмаймиз. Лекин бизга гол жуда зарур эди. Руҳиятимизни кўтариш учун керак эди. Футболчилар ўзи яратган вазиятлардан фойдаланиб ишончни қайтаришди.  

- Анвар Бердиев танлаган таркиб билан сизники нимаси билан фарқ қилади?  

- Ўша битта таркиб, лекин бугун кубок бўлгани учун ёшларга имкон бердик. Улар ўзларини яхши томонлама кўрсатди. Биринчи гол ҳам ёш футболчимизнинг ҳаракатидан сўнг урилди. Кейиги голларда ҳам ёшлар қатнашди. 

- Шоҳжаҳон Султонмуродовнинг ҳаракатлари қандай таассурот қолдирмоқда?  

- У бизнинг ҳақиқий етакчи ўйинчимиз. Марказда 3 нафар ҳимоячи билан ўйнаганимизда ҳам, иккинчи бўлимда тактикамизни ўзгартирганимизда ўнгда яхши тўп тепди. Тиришқоқ, тезкор, юқорида яхши ўйнайди. Меҳнат қилишдан тўхтамаса миллий жамоага номзод бўла олади.  

- Анвар Бердиев интервьюсида ҳужумкор ўйнашини айтганди. Лекин тарозига натижа ва томошабоп ўйин қўйилганида қайси бирини танлайсиз? 

- Футбол миллионлар ўйини. Биз ўзбекмиз. Мухлисларга ҳужумкор ўйин ёқади. Лекин футболнинг ажралмас қисми ҳимоя. Орқани нолга ушлаганда дурангга эришилади. Умуман олганда ҳужумкор футбол тарафдориман. Шу билан бирга ҳимояда ҳам мустаҳкам ўйнатишга ҳаракат қиламиз.  

- "Шўртан" шу вақтгача ниманинг ҳисобига ғалабага эриша олмай келаётганди? 

- Бунга кўп нарсалар боғлиқ. Қаердадир омад етишмади. Биз ҳар бир ўйинда ёмон ўйнамадик. "Пахтакор", "Сўғдиёна" билан ўйин сифатида ёмон кўринмадик. Аммо вазиятларни якунлашда иқтидорми ёки эркинлик етишмади. Ҳужумни якунлашда қийналдик.  

- Давралар оралиғида ҳужумчига эҳтиёж борми? 

- Нафақат ҳужум бошқа позицияларга ҳам сифатли футболчиларни кузатиб боряпмиз. "Шўртан" раҳбарияти, мухлислар учун ғалаба муҳим. Барибир жамоани кучайтирамиз. 

- Ҳозир вақтинчаликка тайинландингиз. Раҳбарият олдингизга аниқ вазифа қўйдими? 

- Раҳбарият доим чиройли ўйин ва ғалабалар орқали мухлислар руҳиятини кўтариш вазифасини қўяди. Шахсан ўзимга аниқ вазифа қўйилмаган. Лекин ғалабани ҳар бир раҳбар истайди. Раҳбаримизни юзини ёруғ қилиш учун бор кучимизни ишга соламиз.  

 - "Шўртан"да вақт ва имконият етарлими? 

- Турнир жадвалини олсак, жамоалар узоқлашиб кетмаган. 2 та ғалаба орқали етиб олиш мумкин. Мен футболчиларга ишонаман. Бу иш қилса бўладиган иш. Таркибимизда иқтидорли футболчилар бор.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика