RU

Последние новости

03:04Эксперт фикри: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига бориб, шарманда бўлиб қайтиши керак эмас"   0 00:48Ҳарри Кейн Жаҳон чемпионатидаги мақсад ҳақида гапирди  0 00:24Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"  1 23:58Энцо Мареска "Ливерпул"га қарши ўйиндаги хатти-ҳаракатлари учун жазога тортилди  0 23:37"Милан" ва Emirates ўзаро келишувни расман узайтиришди  0 22:48"Golden Boy" мукофоти учун якуний номзодлар рўйхати маълум бўлди  5 22:15ESPN Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин бўлган мамлакатлардан энг кучлилар рейтингини тузди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?  5 21:50"Интер" рекорд даражада даромад қилди. Клуб 15 йил ичида биринчи марта фойдага кирди  0 21:24Каземиро Япониядан учралган мағлубият ҳақида гапирди  3 20:57Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон U-17 аёллар термаси Қирғиз Республикасига имкониятни бой берди  5 20:21Чехия термаси бош мураббийи Фарер оролларига учралган мағлубият ортидан ишдан ҳайдалди  0 19:45Йилдиз "Челси", "Арсенал" ва "Барселона"нинг диққат марказида  0 19:15Кокорин Россияда футболчиларнинг маоши ҳақида: "Жуда эрта кўп пул беришади"  1 18:51Скоулз: "МЮ Хейлундга ўхшаган ҳужумчи - Шешкони сотиб олди. Мантиқ қаерда?"  3 18:15"Барса" Левандовскининг терма жамоада олган жароҳати сабабли ундан норози  1

Клопп: "Ливерпуль" рақибларига гол уриш учун шароит яратиб берди" Новости

Клопп: "Ливерпуль" рақибларига гол уриш учун шароит яратиб берди"

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Ноттингем"га қарши ўйиндан кейин жамоанинг ўйинидан мамнунлигини билдирди.

"Чуқур ҳимоявий блокка қарши қийин ўйин бўлди. Биринчи бўлим жуда оғир ўтди, бизда кўп ҳам вазият бўлмади. Шу билан бирга рақибга ҳам вазият яратишига йўл қўймадик. Буниси муҳим эди.

Ўйинни яхши бошлаш доимо энг асосий жиҳат. Стандарт вазиятдан кейин Жотада яхши вазият бўлганди. Кейинчалик тўпни ҳаволатиб узатиш асосий планга чиқди ва бу ўйинни янада қийинлаштириб юборди.

Якунда барча голлар стандартдан урилди, бу балки ноодатий ҳолат бўлиши мумкин. Асосийси - биз уч очкога лойиқ эдик. Менга жамоадагиларнинг ҳаволатиб узатилган тўпни қайтаришдаги ҳаракатлари маъқул келди, йигитларим ўзларини йўқотиб қўйишмади.

Рақибга гол уриш учун ўзимиз шароит яратиб бердик. Бундай вазиятда шунчаки тўпни назорат қилишимиз ва вазиятда тўғри ёндашишимиз керак эди. Кейинчалик голларга тўғри реакция қила олдик.

АПЛ кучли тўртлиги ҳақида нима дея оламан? Ҳозир биз бу жойларни ўйлай олмаймиз. Ўйиндан ўйинга вазиятга баҳо бериб борамиз", - деди Клопп.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика