RU

Последние новости

08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  0 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  122 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  17

Клопп "Ливерпуль" мағлубиятга учрашини илтимос қилган "МЮ"нинг 10 ёшли мухлисига жавоб хати ёзди Новости

Клопп "Ливерпуль" мағлубиятга учрашини илтимос қилган "МЮ"нинг 10 ёшли мухлисига жавоб хати ёзди

Ёқимли ҳолат.

"Ливерпуль" Чемпионлар Лигасида "Атлетико"га мағлуб бўлди, бироқ бу АПЛдаги вазиятга ҳеч қандай таъсир кўрсатгани йўқ — мерсисайдлар у ерда ғалабали серияни давом эттирмоқдалар, соф биринчи ўрин ва бир ойдан сўнг чемпионликни нақд қилиб қўйишлари мумкин. Лекин айнан шу нарса 10 ёшли донегаллик Дара Керлини қаттиқ ташвишга солиб қўйди. У кичиклигидан мерсисайдларнинг азалий рақиби "Манчестер Юнайтед"га мухлислик қилади.

Мактабда болакай ўқийдиган синф ўқувчиларига бирор футбол клубига хат ёзиш уйга вазифа қилиб топширилди: ўйинчиларга, мураббийларга — муҳим эмас. Дарадан ташқари барча ўқувчилар мухлислик қиладиган клуб ходимларига хат ёздилар. Аммо болакай Юрген Клоппга мактуб йўллади.

"Қадрли, Юрген Клопп. Менинг исмим Дара. 10 ёшдаман. "Манчестер Юнайтед" клубига мухлислик қиламан ва бир илтимос билан сизга мурожаат қилмоқчиман. Биламан, "Ливерпуль" жуда кўп ўйинларда ғалаба қозонади. Агар яна тўққиз турда ғолиб бўлсангиз, Англия футболи тарихидаги энг яхши мағлубиятсиз серияни қайд этган бўласиз. Шундай вақтда "Юнайтед"нинг ашаддий мухлиси бўлиш жуда ёмон экан.

Жаноб Клопп, илтимос бир сафар жамоангизни мағлуб бўлишга мажбур қилинг. Шунчаки бошқа жамоа гол уришига тўсқинлик қилмасангиз бўлгани. Сиз лига ёки бошқа ўйинларда ғалаба қозона олмаслигингизга умид қиламан", — деб ёзди Дара.

Ҳа, бундай вазиятда ҳеч ким жавоб хати кутмаган бўлса керак. Лекин Даранинг онаси Тришани почтага чақиришди ва уларнинг манзилига буюртма хати келганини маълум қилишди. Она ҳайрон бўлиб қолди, лекин Дара ажабланмади.

"Онаси фарзандига хат келганини айтганида, болакай шундай жавоб берди: "Ҳа, бу Юрген Клопп!". Ва бу хат ҳақиқатдан ҳам Юрген Клоппдан эди", — дейди Гордон Керли, Даранинг отаси.

Юрген жавоб хатида қуйидаги сўзларни ёзганди: "Биринчидан, мактуб йўллаганинг учун ташаккур. Менга омад тиламаётганингни тушуниб турибман, аммо ёш мухлис бу хатни ёзганидан бошим осмонга етди. Сўзларингни қадрлайман. Афсуски, ўз мажбуриятим туфайли сенинг илтимосингни амалга ошира олмайман. Сен "Ливерпуль" ютказишини қанчалик хоҳлаётганингни сезиб турибман. Аммо менинг вазифам — "Ливерпуль" ғолиб бўлиши учун қўлимдан келган барча ишни қилиш ва клубга ёрдам бериш. Қолаверса, бу жамоа ғолиб бўлишини истаётган миллионлаб инсонлар бор. Мен уларнинг ишончини оқлашим зарур.

Бахтингга, аввал ютказганмиз ва келажакда ҳам мағлуб бўлишимиз аниқ. Чунки бу — футбол. Сен ҳали 10 ёшдасан ва доим шундай бўлади деб ўйлашинг табиий. Аммо 52 ёшга кирган инсон сифатида сени ишонтириб айта оламанки, ҳаммаси ҳам сен ўйлагандек эмас".

Клопп ўз мактуби якунида Дарага ўзини эҳтиёт қилишини айтиб, "МЮ"нинг шундай мухлиси бўлгани учун омади борлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Албатта, Клоппнинг ушбу хатидан сўнг Даранинг оиласи мухлислик қиладиган жамоасини ўзгартирмайди. Дара "Юнайтед"нинг "туғма мухлиси": отаси ҳам "МЮ" ишқибози саналади.

"У жуда тартибли ва яхши инсон. Албатта, "Ман Юнайтед"нинг фанати сифатида "Ливерпуль" ғалабаларидан аччиқланаман. Бироқ бу Юргенни ҳурмат қилмаслик учун сабаб бўлолмайди", — дейди болакайнинг отаси.

Ҳақиқатдан ҳам, "Ливерпуль" мураббийи Керли оиласи ҳурматига лойиқ эди.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +78   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика