RU

Последние новости

20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  0 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  4 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  136 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  4 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  4 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4 17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  15 17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  9 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  24 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   7

Клопп: "Ҳали бунчалик адолатсизликни кўрмаганман" Новости

Клопп: "Ҳали бунчалик адолатсизликни кўрмаганман"

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Тоттенхэм"дан учралган мағлубият ҳақида гапирди.

"Ливерпуль" баҳсни 9 киши бўлиб якунлади ва 96-дақиқадаги автогол эвазига мағлуб бўлди.

"Жамоа ушбу ўйиндаги каби ўзини мағрур тутмаганди. Фаолиятимда ҳали бундай адолатсиз қарорлар ва ғалати шарт-шароитлар бўлган ўйинни кўрмаганман. Ўзимизга ўзимиз гол урдик, буни қабул қилиш қийин. Бироқ жамоам билан фахрланаман.

Биринчи қизил карточка: Кертис Жонс тўпга оёғ0ини ташлади, бироқ тўп ўтиб кетиб қолди ва у рақибнинг оёғини тепди. Бу унчалик қўпол ўйин эмас. Ҳа, секинлаштирилган лавҳада бундай кўринмаслиги мумкин. Чунки у бор тезлиги билан тўпга ҳаракат қилди. Шунчаки омад келмай қолди.

Кейин Диогу Жота. Илк карточкаси ҳақида. У ерда сариқ йўқ эди. Кейинчалик иккинчисини қабул қилди ва 9 киши бўлиб ҳимояланишга мажбур бўлдик, бу эса жуда қийин.

Агарда жамоа қуришни истасангиз, Сизга юқори характерли футболчилар керак. Бугун мен жамоамда шуни кўрдим. Улар курашишди. Ўзгача тун ўтказишди. Матипнинг автоголи эса шунчаки тақдир. Ўша ерда кимдир тўпга оёғини қўйиши керак эди. Жоэль нима қилиш керак бўлса, шуни қилди. Шунчаки тўп дарвозага кириб кетди. Ҳаётда бундан ҳам ёмон ҳолатлар бўлиб туради. Бунақаси ҳам", - деди Клопп.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика