Клопп "Бавария"нинг Манега қизиқиши хусусида: "Садио бор этиборини Чемпионлар Лигаси финалига қаратган"
28 мая 2022 21:57
Новости
Клопп "Бавария"нинг Манега қизиқиши хусусида: "Садио бор этиборини Чемпионлар Лигаси финалига қаратган"
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Бавария" қизиқишига сабаб бўлаётган ҳужумчи Садио Маненинг кетиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.
"Мане ҳозир ҳаётидаги энг яхши спорт формасида. Унинг ўйинларини томоша қилишдан завқланаман.
"Бавария" ҳақидаги миш-мишлар борасида ҳеч нарса демайман. Садио бор этиборини Чемпионлар Лигаси финалига қаратган. Аммо муҳим ўйин арафасида “Бавария” ҳақида миш-мишларга биринчи марта дуч келаётганим йўқ (кулади).
Мане кейинги мавсумда қаерга бормасин, у қойилмақом футболчи бўлиб қолади", – деди германиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, бугун "Ливерпуль" Парижда Чемпионлар Лигаси финалида Мадриднинг "Реал" жамоаси билан ўйнайди. Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:59да бошланиши режалаштирилган.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии