Клопп 7 йил олдинги гаплари ноҳақ бўлганини тан олди
11 авг 2023 21:43
Новости
Клопп 7 йил олдинги гаплари ноҳақ бўлганини тан олди
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клоппга 2016 йилги интервьюсини эслатишди.
Ўшанда "Манчестер Юнайтед" 105 млн евро эвазига Поль Погбани сотиб олганди. Шундан кейин германиялик мутахассис ҳеч қачон 100+ миллион еврога футболчи сотиб олмаслигини, акс ҳолда футболдан кетишини айтганди.
Айни дамда "Ливерпуль" "Брайтон" футболчиси Мойсес Кайседони 110 млн фунтга сотиб олишга яқин турибди. Бу сумма АПЛ тарихидаги рекорд бўлиши кутилмоқда.
"Барчаси ўзгарди. Бу менга ёқяптими? Йўқ. Ўшанда ноҳақ бўлганманми? Ҳа.
Агарда одамлар 7 йил олдинги гапларимни эслатишса, ноҳақлигимни тан оламан", - деди Клопп.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии