Кин бразилияликларнинг рақси ҳақида: "Бу рақибга нисбатан ҳурматсизлик"
		
		06 дек 2022 11:22
        Новости	
	 
				 
				Кин бразилияликларнинг рақси ҳақида: "Бу рақибга нисбатан ҳурматсизлик"
"Манчестер Юнайтед" собиқ сардори Рой Кин бразилиялик футболчиларнинг рақсга тушаётгани хусусида кескин фикрларни билдирди.
5 декабрь куни Тите шогирдлари ЖЧ нимчорак финалида Жанубий Кореяни йирик ҳисобда (4:1) мағлуб этишди.

"Кўзларимга ишонмаяпман. Ҳеч қачон бунчалик кўп рақсларни кўрмаганман. "Юлдузлар билан рақс" шоусини томоша қилаётгандекмиз. Мен бу маданиятнинг бир қисми эканлигини тушунаман, лекин бу рақибларга нисбатан ҳурматсизликдир. Тўртта гол уриб, ҳар сафар рақсга тушишяпти. Бир марта бўлса қарши эмасман, лекин улар қайта-қайта рақсга тушишяпти ва мураббий ҳам бунга қўшилмоқда. Бундан ҳайратда эмасман, бу яхши эмас", – деди Кин.
Жанубий Кореяга қарши баҳсда Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Ришарлисон томонидан киритилган учинчи тўпдан кейин футболчилар билан рақсга тушди.
Бразилия чорак финалда Хорватия билан куч синашади. Учрашув 9 декабрь куни бўлиб ўтади.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии