Киммихнинг маоши камайтирилади
21 ноя 2021 22:23
Новости
Киммихнинг маоши камайтирилади
Бир неча ҳафта олдин Германия қонунчилигига кўра, "Бавария" ярим ҳимоячи Йозуа Киммихнинг маошини қисқартириши мумкинлиги ҳақида маълумот пайдо бўлганди.
Гап шундаки, мамлакатда пандемия даврида коронавирусга қарши эмланмаган кишиларнинг маоши камайтирилишига рухсат берилди.
Клубнинг бундай чоралар кўриши аниқ эмасди, бироқ маҳаллий Bild нашри раҳбарият қарорини эълон қилди - Киммих билан биргаликда яна 3 нафар футболчига, жумладан Жамол Мусиала, Серж Гнабри ва Эрик Чупо-Мотингга нисбатан санкциялар қўлланилади.
Бу футболчиларнинг барчаси карантинга олинган. Улар 23 ноябрь, сешанба куни бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси доирасида Киевнинг "Динамо"сига қарши ўйинда иштирок этмасликлари мумкин.
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум
Комментарии