Киммих: "Германия иккинчи бўлимда жуда бўш ўйнади"
05 июн 2022 13:13
Новости
Киммих: "Германия иккинчи бўлимда жуда бўш ўйнади"
Германия термаси футболчиси Жошуа Киммих Миллатлар лигасида Италияга қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.
"Танаффусда биринчи бўлимдаги ўйинимиздан анчагина нолидик, аммо бу биз учун энг яхши тайм бўлган экан. Иккинчи бўлимда жуда бўш ўйнадик, деярли вазият яратмадик, ўз тактикамизни кўрсата олмадик. Хатоларимиз кўпайиб кетди, тўпни рақибларга топшириб қўйдик, рақиб дарвозаси олдида аниқ ўйнай олмадик.
Улар эса бизга юқори прессинг таклиф қилишди ва бу бизга вазият яратишга ҳалақит қилди. Кейинги ўйинларда тўп билан хотиржам ўйнашга ҳаракат қиламиз", - деди Киммих.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии