RU

Последние новости

07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  1 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  19 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  2 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  8

"Кимгадир қилган яхшилигингиз бир кун келиб сизга қайтишига ишонамиз..." Новости

"Кимгадир қилган яхшилигингиз бир кун келиб сизга қайтишига ишонамиз..."

Синиша Михайлович ҳақида таъсирли ҳикоя.

22 ёшли Николина Радунович қўл телефонининг ғилофида Синиша Михайловичнинг сурати тасвирланган. "У касалликка чалинганини эшитиб, ўзимни йўқотиб қўйдим. Хурсандчилик ҳам кўнглимга сиғмади, дўстларим билан гаплашишни ҳам истамадим. Ахир Синиша ҳаётимни сақлаб қолган-ку".

Николина юрак касаллиги билан дунёга келганди. Жарроҳлик операциясини ўтказиш зарур бўлган пайтда у тўрт ярим ёшда эди. Аммо ота-онаси оғир шароит туфайли оперция учун пул топа олмаётган эдилар. Улар дўсти, ватандоши Михайловичдан ёрдам сўрашди. Синиша пулнинг асосий қисмини ўзи берди, қолганига эса "Лацио" футболчилари ёрдам беришди. 2001 йилда Николинанинг операцияси ижобий натижа билан якунланди.

"Шунча ишлар бўлиб ўтди, лекин мен у билан юзма-юз учрашолмадим", — дейди қиз. "Мен уни бағримга босиб, бирор нима қилиб бўлса-да ёрдам беришни истайман. Ҳаётда ҳеч қачон кўрмаган инсоним менга шу қадар қарлики, тасаввур қила олмайсиз. У соғайиб кетади деб умид қиламан. Қачонлардир кимгадир қилган яхшилигингиз бир кун сизга қайтишига ишонаман. У учун ҳар куни дуодаман".

Эслатиб ўтамиз, "Болонья" мураббийи июль бошларида рак касалига чалингани маълум бўлди.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика