RU

Последние новости

16:05Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди  0 15:40Абрамов vs Кападзе. Жадвалда ким юқорироқда бўлади?  2 15:13АПЛ клублари қўшимча 750 млн фунтдан воз кечди. Сабаби нимада?  0 14:45"Манчестер Сити" "Ньюкасл" ҳимоячиси билан битим тузмоқчи  1 14:22"Бухоро" ва "Андижон" стадионларига VAR техникаси ўрнатилди  0 13:59"Арал" назорат учрашувида "Машъал"га жавобсиз 3 та гол урди  2 13:39Суперлига ҳакамлари учун FIFA VAR семинари бўлиб ўтади  1 13:07"Ливерпуль" ва "Барселона" собиқ юлдузи ўзига янги жамоа қидирмоқда  3 12:51"Марсель" янги мураббий тайинланганини эълон қилди  0 12:24МЮ англиялик юлдуз учун катта пул тўлашга тайёр  4 11:56А Серия. "Милан" "Комо"ни ютолмади  0 11:35Элит ОЧЛ гуруҳ босқич якунлари: ким учун омадли, ким учун омадсиз  5 10:47Фабрицио Романо "Реал"га Юрген Клопп келиши мумкинлиги ҳақида гапирди  5 10:20Алонсо илк таклифга йўқ деди  3 09:52"Реал" 20 ёшли футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  2

“Киллавит” - Янгиариқда ташкил этилган мусобақа ғолиби Новости

“Киллавит” - Янгиариқда ташкил этилган мусобақа ғолиби

Теги :  Киллавит
Ҳар бир соҳанинг ўз фидойи ва жонкуярлари бор. Бу муболаға эмас, албатта.

Ваҳоланки, юртимизда  “миллионлар ўйини” ҳисобланган футболнинг ривожига муносиб улушини қўшиб келаётган инсонлар кўпчиликни ташкил этади. Бинобарин,  Янгиариқ туманидаги Таган қишлоғининг Киллавит маҳалласида яшовчи Баҳодир Собиров ана шулар сирасига киради. Асли касби шифокор бўлган бу инсон  2007 йили фарзандлари билан биргаликда маҳалласида ўйингоҳ барпо этиб, “Наврўз” футбол клубига асос солди. Ўз навбатида бу қишлоқ жамоаси қатор йиллар вилоят биринчилигида  Янгиариқ тумани шарафини муносиб ҳимоя қилиб, бир неча бор совриндор  бўлди.

Эндиликда, “Киллавит” ўйингоҳи таганликларнинг севимли масканига айланган. Бу ерда шонли саналар муносабати билан тез-тез турли миқёсдаги мусобақаларни ўтказиш анъана тусига кирган. “Наврўз” футбол клубининг ташаббуси ва ташкилотчилигида ташкил этилаётган бундай тадбирлар киллавитликларга олам-олам қувонч улашаётир. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 24 йиллигига бағишлаб уюштирилган навбатдаги очиқ биринчилик ана шулар сирасига киради. “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним — Ўзбекистоним! шиори остида ташкил этилган мазкур турнирда Киллавит маҳалласи жамоаси футболчилари ғолибликни қўлга киритди. Шоҳсупанинг иккинчи поғонасини Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази вакиллари эгаллашди. Фахрли учинчи ўриндан республика мол – хом ашё биржаси Хоразм филиали жамоаси жой олди.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ,

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика