RU

Последние новости

22:35Англия Лига кубоги. "Арсенал" – "Манчестер Сити" 0:1 (матнли трансляция)  25 22:31"Яйпан" Қирғизистон клуби билан ўйнади. Икки жамоа икки хил натижа эълон қилди  1 21:55"Тоттенхэм" АПЛда ўтган йилдан буён ғалаба қозона олмаяпти  1 21:34АПЛ. "Тоттенхэм" "Ноттингем"га йирик ҳисобда енгилди, "Астон Вилла" ғалаба қозонди  0 21:09"Ғазалкент" назорат ўйинида "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 20:50Флик Гвардиоланинг рекордини такрорлади  2 20:33Лига кубоги финали. "Арсенал" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов бошланғич таркибда  16 20:01ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди  68 20:00Ника Качарава: "Суперлигадаги футболчилар жисмоний жиҳатдан кучли экан"  2 19:49Ўзбекистон кубоги. 1-босқичдан кейин мураббийларнинг фикрлари  0 19:31Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини бошлади  0 19:10АПЛ. "Ньюкасл" тезкор гол уриб ҳам мағлубиятга учради  1 18:55А Серия. "Комо" кетма-кет бешинчи ғалабасини қайд этди  3 18:45Агар футболчи термада жароҳат олса, ФИФА клубларга қандай ва қанча тўлайди?  0 18:23Арсен Венгер: "Абдуқодир Ҳусанов каби футболчилар мураббийларга ёқади"  25

“Киллавит” ўйингоҳида футбол турнири Новости

“Киллавит” ўйингоҳида футбол турнири

Хоразм вилояти Янгиариқ туманининг Таган қишлоғидаги “Киллавит” ўйингоҳида 2002-2003 йилларда туғилган ёш “чарм тўп” усталари ўртасида 1 июнь -Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган очиқ биринчилик ўтказилди.

Янгиариқ туманидаги “Наврўз” футбол клуби ташаббуси билан вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармасига қарашли спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган  болалар ва ўсмирлар спорт мактаби(СЎЕАИБЎСМ) ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур мусобақа ўзига хос байрам туҳфаси бўлди.
Мусобақанинг ярим финалида “Наврўз”(Янгиариқ тумани) жамоаси “Жайҳун”(Урганч шаҳри) жамоаси устидан 2:0 ҳисобида зафар қучди.  СЎЕАИБЎСМ(Урганч шаҳри) жамоаси эса “Нефтчи”(Урганч тумани) жамоасини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ўз навбатида 3-ўрин учун кечган ўйинда “Нефтчи” жамоаси(мураббийи Баҳодир Раҳимов) “Жайҳун”дан кичик ҳисобда устун келди, 1:0. Ҳал қилувчи учрашувда Қудрат Собиров устозлик қилаётган “Наврўз жамоаси ёш футболчилари СЎЕАИБЎСМ(мураббийи Феруз Жуманиёзов)даги тенгдошларини 3:1 ҳисобида енгиб, турнир ғолибига айланишди.

Мусобақанинг энг яхши футболчиси номига Иномжон Матюсупов (СЎЕАИБЎСМ) сазовор бўлди. Шунингдек, номинациялар бўйича Ҳабибулла Матёқубов (ҳимоячи, СЎЕАИБЎСМ), Одамбой Машарипов (ярим ҳимоячи, “Жайҳун”), Давлатмурод Давлетов (ҳужумчи, “Наврўз”), Азизбек Баҳромов(тўпурар, СЎЕАИБЎСМ)лар эътироф этилди.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика