RU

Последние новости

16:34Про лига. "Дўстлик" – "Арал". Таркиблар маълум  0 16:15Ван Перси Нидерландия жамоаси бош мураббийига айланди  0 15:57Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви вақти эълон қилинди  4 15:30Икки футболчи ёзда "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади  1 15:02Эдерсон учун мавсум тугади  1 14:37Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ  15 14:08"Бавария"нинг 11 нафар футболчиси машғулотни ўтказиб юборди  0 13:43Суперлига. 8-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  10 13:23"Арсенал" янги уй либосини тақдим этди  3 12:59"Барселона" Хавини ишдан бўшатади  11 12:34"Лидс" "Норвич"ни тор-мор этиб, Чемпионшип плей-оффининг финалига чиқди  0 12:13ОФК янги форматдаги мусобақаларни таништирди  12 11:56Ҳаким Фузайлов — "Хоразм" клуби бош мураббийи  9 11:34Рўзимбой Аҳмедов — "Хоразм" ФК бош директори  7 11:19ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди  7

Киберспортда келишилган ўйинлар борми? Новости

Киберспортда келишилган ўйинлар борми?

Ўзбек футболида ўз ўйинига пул тикиб, "соққа" қилувчилар борасида катта "сериал" бошланди.

Шунга ўхшаган нарсалар киберспортда ҳам борми?


Ҳа, бор. Dota 2 ўйинида бу ишларни 322 дейишади. Нега 322? Бир пайтлар россиялик ўйинчи Алексей "Solo" Берёзин ўз жамоасининг мағлубиятига 100 $ тиккан, коеффициент еса 3.22 еди. Ушбу "ставка"нинг скриншотлари ижтимоий тармоқларда пайдо бўлганидан сўнг келишилган ўйинларга 322 деб ном қўйиб олишган.

Dota 2 ўйинига енг кўп "ставка" қиладиган жамоа - PSG.LGD (Хитой) ҳисобланади. Ҳа, бу ўша, ҳаммамизга таниш дунёнинг 1-рақамли жамоаси. Лекин буни ҳеч ким исботлай олмайди, чунки ҳеч қандай аниқ далил йўқ. Шу сабабли йигитлар ҳозиргача дисквалификация қилинмаган. Уларнинг "ставка"лари ижтимоий тармоқларда кўп муҳокама қилинади ва бу тикишларнинг энг кўп содир бўладигани "ДАСТЛАБКИ 10ТА КИЛЛ". Хитойликлар ўйиндаги дастлабки 10та килл рақиб томонидан амалга оширилишига пулл тикишади. Бу футболда ҳудди биринчи голни рақиб уришига пул тикишдек гап. Рақибнинг 10та киллидан сўнг PSG.LGD рақибни "ер билан яксон қилади". Шу йўл билан "сиҳ ҳам кабоб ҳам куймайди". Ишонмасангиз бу жамоанинг ўйинларини бир кузатиб кўринг. Бу киберспортдаги "ставка"ларнинг бир томчиси. Ҳали кўплаб ишлар ҳақида сизга хабар берамиз.


Давоми бор...


Киберспорт оламининг янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун ТЕЛЕГРАМ КАНАЛИМИЗга обуна бўлиб қўйинг.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика